Яхши янгилик!

Ҳабарингиз бор, Тошкент тиббиёт академиясида “Тиббий психология” мутахассислиги шакллантирилиб, фаолият олиб бораётганига 3 йил бўлди. Тошкент тиббиёт академиясида проф. Ибодуллаев З.Р. раҳбарлигида “Тиббий психология” мутахассислиги бўйича биринчи қалдирғочлар таёрланди. Улар 3 йиллик ўқиш даврида ўзларининг қандай юксак қобилиятли, нафақат ўз соҳасида бетакрор илм соҳиби эканликлари, балки чет тилларини чуқур эгаллаганликларини барчага исботлаб келишди. Магистрларимиз томонидан эришилган натижалар бунинг исботи сифатида ҳамманинг хотирасида қолди.
Ушбу фаол, кенг фикрлайдиган, жуда умидли битирувчиларимиздан икки нафарини келажакда худди шундай фаол ёшларни тайёрлаш мақсадида кафедрада ассистент-ўқитувчи сифатида қолдирилди. Зеро, келажак ёшлар қўлида!
Биз уларга омад, ишларига ривож, келажакда бунданда катта мувафаққиятларга эришишларини тилаб қоламиз.

Bitiruvchilarimiz-2016

Жавоб қолдириш

Сизнинг электрон почтангиз сайтда кўрсатилмайди. * Бу мажбурий тўлдириш зарур катаклар

Изоҳ *






error: Content is protected - Содержимое защищено !!