Сайтимизга хуш келибсиз!

Проф. Ибодуллаев Зарифбой

1924 йили немис психиатри Эрнст Кречмер томонидан “Тиббиёт психологияси” алоҳида фан сифатида ажратилди. Ушбу олим томонидан “Тиббиёт психологияси” номли дастлабки дарслик яратилди. Европанинг етук университетларида “Тиббиёт психологияси” кафедралари ва факультетлари ташкил қилинди. Уларда юқори малакали тиббий психологлар тайёрланиб бошланди.

“Тиббиёт психологияси” умумий психология, физиология, психиатрия, неврология ва фармакология фанлари негизида шаклланди. Бугунги кунда “Тиббиёт психологияси” жадал ривожланиб келаётган фанлардан биридир. Ушбу фан бўйича таҳсил олган мутахассислар клиник (тиббий) психолог, нейропсихолог, психотерапевт, психоневролог бўлиб даволаш муассасаларида фаолият кўрсатишмоқда.

Ўзбекистонда проф. З.Р.Ибодуллаев ташаббуси билан тиббиёт психологиясини ўқитиш концепцияси ишлаб чиқилди ва ўзбек тилида дастлабки дарслик яратилди. 2008 йили етук хориж давлатлари дарсликлари негизида тайёрланган “Тиббиёт психологияси” дарслиги “Йилнинг энг яхши дарслиги” совринини қўлга киритди ва 3 маротаба нашрдан чиқди. Олимнинг раҳбарлигида магистратура йўналиши учун “Тиббиёт психологияси” бўйича Давлат таълим стандарти ишлаб чиқилди. Республикамизда 2012 йилдан бошлаб магистратура ва клиник ординатура бўйича тиббий психологларни тайёрлаш йўлга қўйилди.

Ушбу сайт “Тиббиёт психологияси” нинг расмий сайти бўлиб, унда Сиз ушбу фанга оид барча маълумотларни топишингиз мумкин.

[Uzbek] 7 Comments [Uzbek] on Сайтимизга хуш келибсиз!

  1. [Uzbek]
    Zohidjon Umarov
    [Uzbek] 10/06/2015 at 21:16 ([Uzbek] 2 years [Uzbek] ago)

    Salom. Sayt ishga tushganligi bilan avvalambor professor Ibodullayev Z. R. ni tabriklaymiz. Qolaversa saytga mas‘ul shaxslarni ham shu o‘rinda tabriklaymiz. Tibbiy psixologiyaning yanada rivojlanishida bu ham bir asos bo‘lsa ajab emas.

    Reply
    • [Uzbek]
      Sadjida Sadikova
      [Uzbek] 13/06/2015 at 11:47 ([Uzbek] 2 years [Uzbek] ago)

      Salom Zohidjon. Saytimiz sizda qiziqish uyg’otganidan behad mamnunmiz. Saytimizni doimo kuzatib boring.

      Reply
  2. [Uzbek]
    Jasur
    [Uzbek] 15/02/2016 at 17:28 ([Uzbek] 11 months [Uzbek] ago)

    хамма сайт азоларига салом сайт ишга тушгани билан чин калбимдан табриклайман

    Reply
    • [Uzbek]
      Sardor Shodiyev
      [Uzbek] 16/02/2016 at 20:41 ([Uzbek] 11 months [Uzbek] ago)

      Саломат бўлинг.
      Эътиборингиз учун катта раҳмат.
      Бизни кузатишда давом этинг.

      Reply
  3. [Uzbek]
    Асадбек
    [Uzbek] 19/02/2016 at 12:07 ([Uzbek] 11 months [Uzbek] ago)

    Ассалому алайкум.Зарифбой ака билан қандай боғлансам бўлади,Андижонданман,агар имкони болса бир сухбатлашсам яхши бўларди.Улуғ ишлар кўпчиликга нафи тегадиган маълумотлар Аллох янада зиёда қилсин.Рахмат олдиндан.

    Reply
    • [Uzbek]
      Sardor Shodiyev
      [Uzbek] 24/02/2016 at 10:20 ([Uzbek] 11 months [Uzbek] ago)

      Ассалом.
      Албатта.
      Уларнинг почталарини сизнинг почтангиз орқали ёзиб юбордик

      Reply
  4. [Uzbek]
    Umarov Zohidjon Zaripboyevich
    [Uzbek] 27/11/2016 at 18:55 ([Uzbek] 2 months [Uzbek] ago)

    Tibbiy psixologiyagani tanlagin-u g‘am yema,
    Psixologiyadan kuchliroq mutaxassislikni tanlayman dema dema,
    Tanlayver: Xirurgiya, Nevrologiya, Terapiya, Kojvenerologiya, Endokrinologiya, Travmatologiya, Ortopediya, Ginekologiya, Allergologiya, Klinik labaratoriya, Urologiya.
    Bilib qo‘y, HAMMASINING ASOSIDA YOTADI TIBBIY PSIXOLOGIYA.

    Reply

Жавоб қолдириш

Сизнинг электрон почтангиз сайтда кўрсатилмайди. * Бу мажбурий тўлдириш зарур катаклар

Изоҳ *






error: Content is protected - Содержимое защищено !!