Архивдан ‘Мақолалар’ рукн

Бухоро шаҳрида Психологларнинг Ҳалқаро анжумани бўлиб ўтди

 2016 йил март ойида Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган Психологларнинг Ҳалқаро анжуманида проф. Ибодуллаев З.Р. Ўзбекистонда тиббиёт психологиясини ривожлантиришга оид маъруза билан чиқиш қилди. Анжуманда АҚШ, Европа давлатлари, Россия ва Қозоғистондан етук психолог олимлар иштирок этишди ва маърузалар билан чиқиш қилишди. Ўзбекистондан психологиянинг тиббиётда тутган ўрнига оид маъруза билан Тошкент тиббиёт академияси профессори Зарифбой Ибодуллаев “Ўзбекистонда тиббиёт психологияси: тарихга бир назар ва истиқболдаги режалар” мавзусида маъруза қилди. Ушбу маъруза анжуман иштирокчиларида жуда катта қизиқиш уйғотди. Макола Психология журналининг 2016 йил 1-сонида чоп қилинган. Унинг электрон вариантини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

БАТАФСИЛ КЎРИШ УЧУН >>>

Only english конференция тезислар тўплами

only-english-materials-1

Талабларга биноан сиз азиз фойдаланувчиларимизга ушбу анжуманда иштирок этган барча маърузаларни ўзида жамлаган тўплам тақдим қиламиз.

Хабарингиз бор, Тошкент тиббиёт академиясининг ташаббуси билан 2016 йил 5 апрель куни бўлиб ўтган доимий “Topical issues in medicine” (Тиббиётнинг долзарб мавзулари) номли only english илмий-амалий анжуман бутун республика бўйича барча тиббиёт олийгоҳларини ўзида жамлади.
Ушбу улуғвор анжуман нафақат Ўзбекистонлик тиббиёт илмий изланувчиларида, балки бутун дунё бўйлаб кўплаб тиббиёт соҳаси вакилларида жуда катта қизиқиш уйғотди.
(more…)

Ҳақиқатни сўзлатувчи тест

25071513-o“Асаб ва руҳият”
китобидан олинди.

Бир илмий текшириш институти олимлари “Ҳақиқатни сўзлатувчи тест” дастурини ўйлаб топишибди. Улар бу тестни аввал ўзлари фаолият кўрсатаётган институтда синаб кўрмоқчи бўлишибди. Ҳар қандай янги кашфиётнинг ишонарлик даражаси уни эски кашфиётлар билан солиштирганда билинади. Шунинг учун ходимлар “Ҳақиқатни сўзлатувчи тест” билан  “Ўзини сўзлатувчи тест” ни ўзларида синаб кўришга аҳд қилишибди. Бунинг учун битта факультет ва кафедра ходимлари танлаб олинибди. Кафедра ассистенти, илмий иш қилаётган ходим, кафедра профессори ва кафедра мудири аввал “Ўзини сўзлатувчи тест” дан сўнгра “Ҳақиқатни сўзлатувчи тест” дан ўтишибди. Компьютерга бор-йўғи битта савол қўйилибди: “Институтда ишлашдан асосий мақсадингиз нима”? Мана энди тест натижаларига қулоқ тутинг.

“Ўзини сўзлатувчи тест” хулосалари:

Ассистент: Институтда ишлашдан асосий мақсадим бор маҳоратимни ишга солиб талабаларни ўқитиш, улардан етук мутахассислар тайёрлаш, ўз устимда ишлаб илмий изланишлар олиб бориш, ёшларга ўрнак бўлиш.

Илмий ходим: Институтда ишлашдан асосий мақсадим тинмай изланиш, замонавий илмларни эгаллаб диссертацияни муваффақиятли ёқлаш, ҳамма ҳафас қиладиган кадр бўлиб етишиш.

Кафедра профессори: Институтда ишлашдан асосий мақсадим ёшларни изимдан эргаштириб, уларни ҳам илм-фанга қизиқтириш, шогирд тайрлаш, янги дарсликлар ёзиш, таълим тизимини янада такомиллаштириш.

Кафедра мудири: Институтда ишлашдан асосий мақсадим кафедрани илғор кафедралар даражасига чиқариш, унинг моддий-техника базасини бойитиш, жамоа орасида жипсликни таъминлаш, ёшларни ривожланган ҳориж давлатларида таълим олишга йўналтириш, илмий янгиликлар ва дарсликлар яратиш.

Факультет декани: Институтда ишлашдан асосий мақсадим деканлик вазифамни сидқидилдан бажариб факультетни илғор факультетлар даражасига чиқариш, талабаларни ўз фарзандларимдек кўриш, уларни жамоат ишларига жалб қилиш, соғлом турмуш тарзига қизиқтириш, қийналган талабаларга ёрдам бериш.  

Ушбу тестдан ўтганларни бошқа хонага олиб ўтишибди ва уларни “Ҳақиқатни сўзлатувчи тест” дастури ёзилган компьютер олдига ўтқазишибди. Яна ўша “Институтда ишлашдан асосий мақсадингиз нима?” деган савол қўйилибди.

“Ҳақиқатни сўзлатувчи тест” хулосалари:

Ассистент: Институтда ишлашдан асосий мақсадим талабаларни номига ўқитиш, баҳони рўкач қилиб улардан пул ундириш, савдо-содиқ билан шуғулланиб қўшимча даромад йўлларини излаш.

Илмий ходим: Институтда ишлашдан асосий мақсадим диссертацияни пулга ёздириб уни тезроқ ҳимоя қилиш, таниш-билиш орттириб мансаб поғоналаридан тезроқ кўтарилиш.

Кафедра профессори: Институтда ишлашдан асосий мақсадим пулдор ёшларни шогирд қилиб олиш, бой одамлар билан дўст орттириш, ҳар қандай йўл билан бўлса-да кафедра мудири бўлишга интилиш.

Кафедра мудири: Институтда ишлашдан асосий мақсадим кафедра ходимларини бир-бирига гиж-гижлаб жамоани заифлаштириш ва уни осон бошқарувга эришиш, ота-онаси бой ёшларни ишга олиш, улар билан куда-анда бўлиш, ўсиб келаётган талантли ёшларнинг олдини тўсиш, уларга кафедра йиғилишларида ҳадеб танбеҳ бериш, эшик олдида соатлаб куттириб қўйиш, диссертация ёқлашига йўл бермаслик, кафедрани пул топиш манбасига айтантириш.

Факультет декани: Институтда ишлашдан асосий мақсадим кафедраларни ўз холига ташлаб қўйиш, қолоқ талабаларни курсдан-курсга ўтказиб пул ишлаш, қабул комиссиясига тушишга ҳаракат қилиш, пулдор одамларнинг фарзандларини ўқишга киритиш йўлларини излаш, катта бойлик тўплаб машиналар сотиб олиш, иморатлар қуриш, чет элларга саёҳат қилиш, савдо-сотиқ билан шуғулланиш.  

Гал институт раҳбариятига келибди. Улар чуқур ҳаёжон билан “Ўзини сўзлатувчи тест” дан бир амаллаб ўтиб олишибди. Сўнгра “Ҳақиқатни сўзлатувчи тест” топшириладиган кейинги хонага ўтишибди. Компьютерни энди ёқишган экан, бутун бошли институтда чироқ ўчиб қолибди. Бу ғаройиботдан  уларнинг юзидан нур ёғилибди. Чироқ ҳам узо-оқ ўчибди…

ЭПИЛЕПСИЯ ВА ТУТҚАНОҚ СИНДРОМЛАРИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

25071513-origЭпилепсия қандай касаллик ?

Эпилепсия – турли хил хуружлар ва хушдан кетишлар билан намоён бўлувчи бош миянинг сурункали касаллиги. Эпилепсия аҳоли орасида кўп тарқалган. Ҳар 1000 кишидан 5-10 та одамда эпилепсия касаллиги аниқланади. Эпилепсиянинг 70 фоизи 20 ёшгача бўлган даврда ривожланади. Касалланиш даражаси эркак ва аёлларда деярли бир хил. 

(more…)

БИР КЎЗЛИ ДАЖЖОЛ ҚАЧОН ЕРГА ТУШАДИ?

25071513-oЗарифбой Ибодуллаевнинг
“Асаб ва руҳият”
номли китобидан парча

 БИР КЎЗЛИ ДАЖЖОЛ ҚАЧОН ЕРГА ТУШАДИ?

Бувам дин илмини чуқур биладиган инсон эдилар. Биз набираларига қизиқарли ривоятларни кўп сўзлаб берардилар. Яқинда бувамнинг болалик давримда бир кўзлик дажжол ҳақида сўзлаб берган ривоятлари эсимга тушиб қолди. (more…)

1 2 3 10

error: Content is protected - Содержимое защищено !!