February 2016 [Uzbek] archive

ЭПИЛЕПСИЯ ВА ТУТҚАНОҚ СИНДРОМЛАРИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

25071513-origЭпилепсия қандай касаллик ?

Эпилепсия – турли хил хуружлар ва хушдан кетишлар билан намоён бўлувчи бош миянинг сурункали касаллиги. Эпилепсия аҳоли орасида кўп тарқалган. Ҳар 1000 кишидан 5-10 та одамда эпилепсия касаллиги аниқланади. Эпилепсиянинг 70 фоизи 20 ёшгача бўлган даврда ривожланади. Касалланиш даражаси эркак ва аёлларда деярли бир хил. 

(more…)

БИР КЎЗЛИ ДАЖЖОЛ ҚАЧОН ЕРГА ТУШАДИ?

25071513-oЗарифбой Ибодуллаевнинг
“Асаб ва руҳият”
номли китобидан парча

 БИР КЎЗЛИ ДАЖЖОЛ ҚАЧОН ЕРГА ТУШАДИ?

Бувам дин илмини чуқур биладиган инсон эдилар. Биз набираларига қизиқарли ривоятларни кўп сўзлаб берардилар. Яқинда бувамнинг болалик давримда бир кўзлик дажжол ҳақида сўзлаб берган ривоятлари эсимга тушиб қолди. (more…)

Тарқоқ склероз ҳақида биласизми?

Зарифбой Ибодуллаев,
профессор, невролог

 Асаб тизими нейронлардан, яъни асаб хужайраларидан ташкил топган. Бош мия ва орқа мияни ташкил қилувчи нейронларга импульсларни олиб келувчи толаларга дендритлар, импульсларни нерв хужайраларидан олиб кетувчи толаларга аксонлар деб айтилади. Мана шу аксонлар оппоқ парда билан қопланган. Ушбу оппоқ пардага миелин деб ном беришган. Нерв толаларини зарарловчи турли мураккаб вируслар (нейровируслар) ушбу миелин пардани емиради. Бунинг натижасида турли касалликлар ривожланади. Шулардан бири – тарқоқ склероз. Неврлогия қироли деб ном чиқарган француз олими Жан Мартен Шарко 1866 йили бу касалликни алоҳида ажратган. (more…)

МИЯЧА АТРОФИЯСИ НИМА?

Савол: Шифокорлар опамга “Мияча атрофияси” деб ташхис қўйишди. Шу касаллик ва унинг самарали даво чоралари ҳақида кенгроқ маълумот берсангиз?

 Саволга Тошкент тиббиёт академияси
Асаб касалликлари кафедраси профессори,
тиббиёт фанлари доктори
Зарифбой ИБОДУЛЛАЕВ жавоб беради.
(more…)

error: Content is protected - Содержимое защищено !!