December 2016 [Uzbek] archive

izr

Зангиота тиббиёт коллежида “Устозлар изидан борамиз” маънавий – маърифий тадбири ўтказилди

Шамдек бўл, шамни кўр, куйиб қалбу тан,
Ўзгалар дилини қилади равшан.

Абдурахмон Жомий


Машойиҳлар устозларни ота-оналарга менгзаб, “Ота-онанг сени осмонлардан ерга олиб тушди, яъни йўқдан бор қилди, устозинг эса сени яна осмонларга олиб чиқди, яъни сенинг илмингни, мартабангни баланд қилди”, дея уларнинг меҳнатлари ва чеккан заҳматлари баҳосини белгилаганлар.

Худди шу нуқтаи назарда, жорий йилнинг 14 декабр санасида,  Тошкент тиббиёт академиясининг  академик лицей ва касб-хунар коллежлари билан ишлаш бўлими ва Тошкент тиббиёт академиясининг маънавият ва маърифат бўлими ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 4 октябрдаги 400-сонли ва 2010 йил 1 июлдаги 131- сонли Қарорлари, ОЎМТВ нинг 2005 йил 2 мартдаги 39-сонли буйруғи, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 2 июлдаги 202-сонли, 2016 йил 22 мартдаги 137- сонли буйруқлари ва ТТА ректори томонидан  2013 йил 8 октябр санасида тасдиқланган “ТТА академик лицей ва касб-хунар коллежлари ўртасидаги хамкорлик ишлари тўғрисида” ги Низоми асосида, Тошкент тиббиёт академияси “Асаб касалликлари” кафедраси профессори,  тиббиёт фанлари доктори, “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси”, “Тиббий психология” бўйича магистратура директори, невролог ва нейропсихолог олим Ибодуллаев Зарифбой Раджабовичнинг “Устозларимиз изидан борамиз” номли маънавий – маърифий тадбир Зангиота тиббиёт коллежи ўқувчилари билан бўлиб ўтди. (more…)

error: Content is protected - Содержимое защищено !!