- Талабалар учун, Янгиликлар

ГИПЕРВЕНТИЛЯЦИОН СИНДРОМ – ГЎЗАЛ АЁЛЛАР КАСАЛЛИГИМИ?

Шунақага ўхшайди! Нега десангиз, менга ҳаво етишмаяпти, ўпкамни тўлдириб нафас ола олмаяпман, ҳаво ўпкамнинг тўрига етиб бормаяпти, доимо томоғимда битта нарса тиқилиб туради, ҳадеб “Уфф” тортавераман, деб шикоят қилиб келадиганларнинг аксарияти 20-30 ёшли аёллардир. Улар гўзал, инжиқ, ўзига бино қўйган ва бировга (айниқса, эрига) гапини ўтказишга интиладиган аёллардир.

“Гипервентиляцион синдром – асабий-руҳий сиқилишлар натижасида келиб чиққан нафас олиш фаолиятининг бузилиши.  Бундай беморлар врачга ташриф буюрса, ҳаво етишмаяпти деб ёқасини очаверади, бўйнини силайверади, ҳақиқатан ҳам нотекис нафас олади, шифокорнинг хонаси катта ва шинам бўлса-да, деразани очинг, ҳаво етишмаяпти деяверади.

Агар бемордан касаллик сабабини сўрасангиз, албатта, унинг қандайдир истаги бажарилмаган бўлади, кимдадир катта пули қолиб кетган бўлади, унга нисбатан хиёнат қилинган бўлади ва ҳ.к.

Авваломбор бу китобим беморлар, яъни бемор бўлишни истамаганлар учун мўлжалланган. Бу синдром ҳақида ҳазил тариқасида ёзиб бошлаганим боиси, шуки бундай аёлларни даволаб бошлашдан олдин уларнинг ички дунёсини ўрганинг. Акс ҳолда уларни тузата олмай сарсон бўласиз. Шунинг учун ҳам мен баъзан ҳазиллашиб “Қониқмаган аёл синдроми” атамасини ишлатаман.

Мен бу касалликни аёлларда кўп кузатганим, уларнинг истаги бажарилса, нафас олишлар яна жойига тушиб кетганини кўп кузатганман. Гап шундаки, бундай беморларни даволамаса ҳам тузалиб кетишади.  Мен китобларимда “Психоген астма” ҳақида кўп бора ёзганман. Гипервентиляцион синдром, психоген астма ва нейрореспиратор синдром – уч хил ном билан аталувчи битта касалликдир.  Бироқ, бу касалликларнинг бошқа сабаблари борлигини ҳам унутманг. Улар ҳақида “Асаб касалликлари” дарслигимда батафсил маълумот берганман.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.