- Янгиликлар

Хотира нима-ю, ақл нима?

Кўпчилик хотирам паст дейди-ю, бироқ ҳеч ким ақлим паст демайди. Бу қизиқ албатта. Яна шундай парадокс: ёш улғайган сайин хотира пасайиб боради, ақл эса ортиб боради. Хотира фақат эслаб қолиш ва эсда сақлашдан иборат бўлса, ақл – инсоннинг барча олий фазилатларини ўзида мужассамлаштирган ўта мураккаб жараён. Инсон юксак хотира эгаси бўлиши мумкин, бироқ юксак даражада ақлли бўлиш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Шундай бир вазиятни тасаввур қилиб кўринг: Дейлик қайсидир  бир давлатнинг ёшу-қариси ақлли инсонлардан иборат! Ўша ҳалқ албатта тараққиётнинг учинчи минг йилллигини бошдан кечираётган бўлур эди. Хотираси кучли мингта одамдан битта ақлли инсон афзал. Хотираси кучли одам ҳатто ўзини бошқара олмаслиги мумкин, бироқ ақлли инсон ҳар қандай мураккаб шароитларда ҳам бутун бир давлатни бошқаради ёки оламшумул кашфиётлар яратади. Бундайлар ҳақли равишда доҳий деган номгача етиб боради. Демак, хотира билан ақлнинг ўзига яраша фарқ қилувчи томонлари кўп.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.