- Мақолалар

НЕВРОЛОГИК ВА ПСИХОЛОГИК ШКАЛАЛАР

Зарифбой Ибодуллаев, Тошкент тиббиёт академияси

Неврологик амалиётда кенг қўлланиладиган шкалаларни келтириб ўтамиз. Мия инсулти билан боғлиқ прогностик, диагностик ва клиник шкалалар кўпдир. Маълумки, мия инсулти ўткир ривожланади ва бу вазият врачдан зудлик билан ташхис қўйиш ва даволаш муолажаларини бошлашни тақозо этади. Чунки “терапевтик дарча” даврида кўрсатилган ёрдам жуда катта аҳамиятга эгадир. Аксарият шкалалар эса катта ҳажмли бўлиб, ургент ҳолатларда улардан фойдаланиб хулоса чиқаришга кўп вақт кетади. Бир қанча шкалалар эса неврологик илмга эга бўлишни тақозо этади. Шуларни эътиборга олиб, биз инсулт ривожланиш ҳавфини аниқлашнинг оддий шкаласини ишлаб чиқдик. Бу шкаладан турли тоифадаги врачлар ҳар хил вазиятларда фойдаланишлари мумкин. Дастлаб ушбу шкалани келтириб ўтамиз.

 

 ИНСУЛТ РИВОЖЛАНИШ ХАВФИНИ АНИҚЛАШ ШКАЛАСИ

 

 

 

САВОЛЛАР

 

ЖАВОБЛАР

Ҳа – 1 балл,

Йўқ – 0 балл

 

1. Артериал қон босими ошдими?  
2. Бош оғриғи ўткир пайдо бўлдими?  
3. Бир томонлама ўткир амавроз ёки амблиопия рўй бердими?  
4. Ўткир бош айланиши кузатилдими?  
5. Хушини йўқотдими ёки ҳозирда бузилганми?  
6. Тананинг бир томонида уюшиш ёки ҳолсизлик пайдо бўлдими?  
7. Нутқ тўсатдан бузилдими?  
8. Менингеал симптомлар борми?  
9. Юрак-қон томир касалликлари борми?  
10. Уйқу артериялари аускултациясида шовқин борми?  
Тўпланган умумий балл:  

 

Баҳолаш мезони:

0 – 3 балл – инсулт ривожланиш хавфи паст;

4 – 6 балл – инсулт ривожланиш хавфи ўртача;

7 – 10 балл – инсулт ривожланиш хавфи юқори ёки инсулт рўй берди.

 

“Инсулт ривожланиш хавфини аниқлаш шкаласи” 10 та саволдан иборат бўлиб, уларнинг қай даражада мавжудлиги инсулт ривожланиш хавфини белгилаб беради. Шкала фақат икки хил жавоб варианти, яъни “ҳа” ва “йўқ” жавобларидан иборат. “Ҳа” жавоби 1 балл, “йўқ” жавоби 0 балл билан белгиланган. “Ҳа” жавоблари сони кўпайган сайин, баллар йиғиндиси ҳам оша боради. Баллар йиғиндиси 7 баллдан ошса, беморда инсулт ривожланиш хавфи жуда юқори ҳисобланади ёки бу касаллик ривожланган бўлади. Юрак-қон томир касалликлари мавжуд бўлган беморларда тўсатдан рўй бериб ўтиб кетган ҳар бир моносимптом ТИА ривожланганидан далолат бериши мумкин. Бу шкала ёрдамида нафақат инсулт ривожланиш хавфи, балки рўй берган ТИА ҳам аниқланади. Демак, бу шкала рўй берган ТИА ни аниқлаш ва ундан статистик мақсадларда фойдаланиш имконини ҳам беради.

 

 

OРГОГОЗО ШКАЛАСИ

 

БЕЛГИЛАР ИФОДАЛАНИШ

ДАРАЖАСИ

БАЛЛ
БЕМОРНИНГ ҲУШИ кома 0
сопор 5
уйқучан 10
бузилмаган 15
СЎЗЛАШ ҚОБИЛИЯТИ тўла бузилган 0
қийин 5
бузилмаган 10
НИГОҲ ФАЛАЖИ тўла 0
енгил ёки ўртача 5
йўқ 10
МИМИКА (ЮЗ ҲАРАКАТЛАРИ) тўла фалажлик 0
енгил фалажлик 5
ҚЎЛНИ КЎТАРИШ (ҲАРАКАТГА КЕЛТИРИШ) мутлоқ бузилган 0
чегараланган 5
бемалол 10
ҚЎЛ ПАНЖАСИ ҲАРАКАТЛАРИ мутлоқ бузилган 0
кескин чегараланган 5
енгил чегараланган 10
тўла сақланган 15
ҚЎЛДА МУСКУЛЛАР ТОНУСИ ошган ёки йўқолган 0
ўзгармаган 5
ОЁҚНИ КЎТАРИШ (ҲАРАКАТГА КЕЛТИРИШ) мутлоқ бузилган 0
кескин чегараланган 5
қаршилик бор 10
бемалол 15
ОЁҚ ПАНЖАСИНИ ТЕПАГА БУКИШ бука олмайди 0
чегараланган 5
қаршилик бор ёки бука олади 10
ОЁҚДА МУСКУЛЛАР ТОНУСИ ошган ёки йўқолган 0
ўзгармаган 5
Тўпланган умумий балл  

 

 

Оргогозо шкаласи ўткир инсултнинг оғирлик даражасини баҳолаш учун қўлланилади. Оргогозо шкаласи бўйича баҳолаш мезонлари:

25 баллдан паст – ўта оғир инсулт;

26–40 балл – оғир инсулт;

41–64 балл – ўрта даражадаги инсулт;

65–80 балл – «енгил» инсулт.

 

 СКАНДИНАВИЯ    ШКАЛАСИ

БЕЛГИЛАР ИФОДАЛАНИШ ДАРАЖАСИ БАЛЛ
ҲУШИ тўла сақланган 6
сомноленция 4
сопор 2
кома 0
ОРИЕНТАЦИЯ ўзини, вақтни ва жойни

англайди

6
учтасидан иккитаси сақланган 4
учтасидан биттаси сақланган 2
ориентация йўқ 0
НУТҚИ сақланган 10
сўзлаш ёки тушуниш бироз бузилган 6
сўзлаш ёки тушуниш ўрта даражада бузилган 3
сўзлаш ёки тушуниш кескин бузилган 0
КЎЗ ҲАРАКАТЛАРИ нигоҳ фалажи йўқ 4
нигоҳ фалажи бор 2
нигоҳ тўла фалажланган 0
ЮЗ НЕРВИ ФАЛАЖИ йўқ 2
бор 0
ЮРИШИ ёрдамсиз 5 метрдан кўпга юради 12
таёқча ёрдамида ҳаракатланади 9
биров ёрдамида ҳаракатланади 6
таянчсиз ўтиради 3
тўшакка “михланган” 0
ҚЎЛ КУЧИ сақланган 6
пасайган 5
қўлини тирсакда букилган ҳолатда кўтаради 4
бирор нарсага таяниб кўтаради 2
қўл тўла фалажланган 0
ҚЎЛ ПАНЖАЛАРИ КУЧИ тўла сақланган 6
пасайган 4
бармоқларни мушт қилиб бука олмайди 2
тўла фалажланган 0
ОЁҒИНИНГ КУЧИ тўла сақланган 6
тизза бўғимида букмасдан кўтара олади 5
тизза бўғимида букиб кўтаради 4
бирор нарсага таяниб кўтаради 2
оёқ тўла фалажланган 0
ОЁҚ ПАНЖАЛАРИ КУЧИ фалажлик йўқ 2
фалажланган 0
Тўпланган умумий балл  

 

 

Скандинавия шкаласи инсултнинг ўткир даврида функцияларнинг тикланиш даражасини баҳолаш учун қўлланилади.

Скандинавия шкаласи бўйича баҳолаш мезонлари(балл)

50 дан кам – минимал тикланиш;

50–75  – қониқарли тикланиш;

76-95  – етарли даражада тикланиш;

95 дан юқори – тўла тикланиш.

 

NIHSS  ШКАЛАСИ  (1989).

Симптомлар

(белгилар)

Симптомлар (белгилар) ифодаланиш даражаси Баллар
Ҳуши сақланган 0
сомноленция 1
сопор 2
кома 3
Саволларга

жавоблар

чалкашмасдан жавоб беради 0
бироз чалкашади (шу жумладан, афазия сабабли) 1
тўла чалкашади (шу жумладан, афазия сабабли) 2
Кўрсатмаларни

бажариш

тўғри бажаради 0
адашиб бажаради 1
нотўғри бажаради 2
2 Агнозия йўқ 0
енгил ифодаланган 1
кучли ифодаланган 2
3 Нигоҳ фалажи йўқ 0
енгил нигоҳ фалажи 1
тўла нигоҳ фалажи 2
4 Кўрув майдони бузилмаган 0
квадрант гемианопсия 1
тўла гемианопсия 2
икки томонлама гемианопсия, кўрлик 3
5 Мимик

мускуллар

фалажлиги

йўқ 0
енгил 1
қисман 2
тўла 3
6 Қўл ҳаракати фалажлик йўқ 0
енгил фалажлик 1
ўрта даражадаги фалажлик 2
оғир фалажлик 3
плегия 4
7 Оёқ ҳаракати фалажлик йўқ 0
енгил фалажлик 1
ўрта даражадаги фалажлик 2
оғир фалажлик 3
плегия 4
8 Атаксия йўқ 0
бир томонда 1
иккала томонда 2
9 Сезги бузилмаган 0
гипестезия 1
анестезия 2
10 Дизартрия йўқ 0
енгил 1
анартрия 2
11 Афазия йўқ 0
енгил 1
оғир 2
тотал 3

 

NIHSS (National Institute of Health Stroke Scale) шкаласи мия инсултларида клиник симптомлар даражасини объектив баҳолаш учун кенг қўлланилади. Бу шкала ёрдамида инсулт рўй берган беморнинг ҳуши, кўриш, ҳаракат ва сезги системаси, координатор бузилишлар, гнозис ва нутқ функциялари ҳолати баҳоланади. Баҳолаш 0 дан 4 баллгача бўлиб, баллар йиғиндиси ошиши клиник симптомлар оғирлигини белгилаб беради. Баллар йиғиндиси қанча кам бўлса, беморнинг аҳволи шунча яхши, қанча кўп бўлса – шунча оғир ҳисобланади.

Баллар градацияси:

0 – қониқарли ҳолат;

3-8 – енгил даражадаги неврологик бузилишлар;

9-12 – ўрта даражадаги неврологик бузилишлар;

13-15 – оғир даражадаги неврологик бузилишлар;

16-34 – ўта оғир неврологик бузилиш ёки кома.

Баллар йиғиндисига қараб, касаллик прогнозини ҳам баҳолаш мумкин. Баллар йиғиндиси 10 дан кам бўлса – прогноз яхши, 20 дан ошиқ бўлса – прогноз ёмон.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.