Яхши янгилик!

Ҳабарингиз бор, Тошкент тиббиёт академиясида “Тиббий психология” мутахассислиги шакллантирилиб, фаолият олиб бораётганига 3 йил бўлди. Тошкент тиббиёт академиясида проф. Ибодуллаев З.Р. раҳбарлигида “Тиббий психология” мутахассислиги бўйича биринчи қалдирғочлар таёрланди. Улар 3 йиллик ўқиш даврида ўзларининг қандай юксак қобилиятли, нафақат ўз соҳасида бетакрор илм соҳиби эканликлари, балки чет тилларини чуқур эгаллаганликларини барчага исботлаб келишди. Магистрларимиз томонидан эришилган натижалар бунинг исботи сифатида ҳамманинг хотирасида қолди.
Ушбу фаол, кенг фикрлайдиган, жуда умидли битирувчиларимиздан икки нафарини келажакда худди шундай фаол ёшларни тайёрлаш мақсадида кафедрада ассистент-ўқитувчи сифатида қолдирилди. Зеро, келажак ёшлар қўлида!
Биз уларга омад, ишларига ривож, келажакда бунданда катта мувафаққиятларга эришишларини тилаб қоламиз.

Bitiruvchilarimiz-2016

Бухоро шаҳрида Психологларнинг Ҳалқаро анжумани бўлиб ўтди

 2016 йил март ойида Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган Психологларнинг Ҳалқаро анжуманида проф. Ибодуллаев З.Р. Ўзбекистонда тиббиёт психологиясини ривожлантиришга оид маъруза билан чиқиш қилди. Анжуманда АҚШ, Европа давлатлари, Россия ва Қозоғистондан етук психолог олимлар иштирок этишди ва маърузалар билан чиқиш қилишди. Ўзбекистондан психологиянинг тиббиётда тутган ўрнига оид маъруза билан Тошкент тиббиёт академияси профессори Зарифбой Ибодуллаев “Ўзбекистонда тиббиёт психологияси: тарихга бир назар ва истиқболдаги режалар” мавзусида маъруза қилди. Ушбу маъруза анжуман иштирокчиларида жуда катта қизиқиш уйғотди. Макола Психология журналининг 2016 йил 1-сонида чоп қилинган. Унинг электрон вариантини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

БАТАФСИЛ КЎРИШ УЧУН >>>

Tibbiy psixologiya yo’nalishi yangi magistrlari bilan tanishing

Joriy 2016 yil Toshkent tibbiyot akademiyasining Magistraturasi Tibbiy Psixologiya yo’nalishiga qabul juda ham qizg’in bo’ldi.
Ushbu raqobatda g’alaba qozonib, magistrlik sharafiga erishgan bo’lajak Tibbiy psixologlarimizning kelajakdagi ishlariga rivoj tilab qolamiz.

NATIJALARNI BATAFSIL KO’RISH UCHUN >>> 

Бизнинг магистрларимиз жуда ҳам фаол !

Кўпчиликка маълум, Европа Иттифоқи UZHELTH лойиҳаси асосида Республикамизнинг кўплаб магистралари ва докторантлари 3 ой муддатда (2015 йил 15 Феврал – 15 май кунлари) бутун Европа бўйлаб ўқишда бўлишди.

Шу жумладан бизнинг иқтидорли магистрларимиздан бири Тўхтамишева Д. ҳам ушбу лойиҳа асосида 3 ойлик муддатда Европада ўқишда бўлиб қайтди ва ўз таасуротлари билан ўртоқлашди.

“Men Tukhtamisheva Dildora TTA talabasiman. Bakalavrlik davrimda barcha fanlarni chuqur o’zlashtirdim, izlanishdan to’xtamadim, qolaversa men Ingliz tilini chuqur o’rgandim va hozirda o’zim qiziqqan “Tibbiy psixologiya” yo’nalishida 1-kurs magistrman. Aynan ingliz tili savodxonligini chuqur egallaganim sababli TTA ko’magida yuksak imkoniyatlardan birini qo’lga kiritdim, ya’ni “UZHELTH” proyekti asosidagi 3 oylik o’qish faoliyatimni Yevropa davlatlarida davom ettirdim. Chet el tajribalari asosida bilim va amaliy ko’nikmalarimni mukammallashtirdim. Shu o’qish faoliyatim asosida o’z soham bo’yicha bilim va tajribalarimni boyittim va bundan tashqari do’stlar safimni kengaytirib, Yevropa xalqi urf-odatlaridan boxabar bo’ldim. Eng asosiysi O’zbekiston va Toshkent Tibbiyot Akademiyasi nomini butun dunyaga tanitdim. Meni shu darajalarga yetishimda o’zlarining katta hissalarini qo’shgan Toshkent Tibbiyot Akademiyasining barcha professor-o’qituvchilariga, xususan, rektorimiz Sh.I.Karimov, O’quv ishlari prorektori O.R.Teshaev, Ilmiy ishlar prorektori Sh.A.Boymuradov, Asab kasalliklari kafedrasi mudirasi prof. G.S.Rakhimbaeva va Tibbiy psixologiya yo’nalishi rahbari, ustozim prof. Z.I. Ibodullayevlarga alohida o’z minnatdorchiligimni bildirib qolaman. Uylaymanki, kelajakda bundanda yuqori yutuqlarga erishish uchun o’z kuch va g’ayratim bilan yanada yuksak cho’qqilarga chiqib, menga berilgan ishonchlarni albatta oqlayman. Ishonamanki, TTA menga o’xshash talabalar soni juda ko’p va ularning barchasini yorqin kelajak kutmoqda”

Бизнинг академиямизда бундай фаол, изланувчан, илмга чанқоқ ва энг муҳими чет тилларини чуқур эгаллаган талабаларимиз жуда кўп. Уларга омад, келажакдаги ишлари учун ривож ва бунданда юқори натижаларга эришишларини тилаб қоламиз.

ТТАнинг келажаги ишончли қўлларда!

1 2 3 4 21

error: Content is protected - Содержимое защищено !!