- Янгиликлар

Сайтимизга хуш келибсиз!

1924 йили немис психиатри Эрнст Кречмер томонидан “Тиббиёт психологияси” алоҳида фан сифатида ажратилди. Ушбу олим томонидан «Тиббиёт психологияси» номли дастлабки дарслик яратилди. Европанинг етук университетларида “Тиббиёт психологияси” кафедралари ва факультетлари ташкил қилинди. Уларда юқори малакали тиббий психологлар тайёрланиб бошланди.

“Тиббиёт психологияси” умумий психология, физиология, психиатрия, неврология ва фармакология фанлари негизида шаклланди. Бугунги кунда “Тиббиёт психологияси” жадал ривожланиб келаётган фанлардан биридир. Ушбу фан бўйича таҳсил олган мутахассислар клиник (тиббий) психолог, нейропсихолог, психотерапевт, психоневролог бўлиб даволаш муассасаларида фаолият кўрсатишмоқда.

Ўзбекистонда проф. З.Р.Ибодуллаев ташаббуси билан тиббиёт психологиясини ўқитиш концепцияси ишлаб чиқилди ва ўзбек тилида дастлабки дарслик яратилди. 2008 йили етук хориж давлатлари дарсликлари негизида тайёрланган “Тиббиёт психологияси” дарслиги “Йилнинг энг яхши дарслиги” совринини қўлга киритди ва 3 маротаба нашрдан чиқди. Олимнинг раҳбарлигида магистратура йўналиши учун “Тиббиёт психологияси” бўйича Давлат таълим стандарти ишлаб чиқилди. Республикамизда 2012 йилдан бошлаб магистратура ва клиник ординатура бўйича тиббий психологларни тайёрлаш йўлга қўйилди.

Ушбу сайт “Тиббиёт психологияси” нинг расмий сайти бўлиб, унда Сиз ушбу фанга оид барча маълумотларни топишингиз мумкин.

7 thoughts on “Сайтимизга хуш келибсиз!

  1. Salom. Sayt ishga tushganligi bilan avvalambor professor Ibodullayev Z. R. ni tabriklaymiz. Qolaversa saytga mas‘ul shaxslarni ham shu o‘rinda tabriklaymiz. Tibbiy psixologiyaning yanada rivojlanishida bu ham bir asos bo‘lsa ajab emas.

    1. Salom Zohidjon. Saytimiz sizda qiziqish uyg’otganidan behad mamnunmiz. Saytimizni doimo kuzatib boring.

  2. хамма сайт азоларига салом сайт ишга тушгани билан чин калбимдан табриклайман

  3. Ассалому алайкум.Зарифбой ака билан қандай боғлансам бўлади,Андижонданман,агар имкони болса бир сухбатлашсам яхши бўларди.Улуғ ишлар кўпчиликга нафи тегадиган маълумотлар Аллох янада зиёда қилсин.Рахмат олдиндан.

  4. Tibbiy psixologiyagani tanlagin-u g‘am yema,
    Psixologiyadan kuchliroq mutaxassislikni tanlayman dema dema,
    Tanlayver: Xirurgiya, Nevrologiya, Terapiya, Kojvenerologiya, Endokrinologiya, Travmatologiya, Ortopediya, Ginekologiya, Allergologiya, Klinik labaratoriya, Urologiya.
    Bilib qo‘y, HAMMASINING ASOSIDA YOTADI TIBBIY PSIXOLOGIYA.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.