ЗАРБАЛИ-ТЎЛҚИНЛИ ТЕРАПИЯ


Зарбали-тўлқинли терапия (ЗТТ) – танадаги турли касалликларни паст частотали акустик тўлқинлар билан даволаш усули. ЗТТ барча ривожланган давлатлар клиникаларида жуда кенг қўлланилади. Ушбу ноинвазив даволаш усули беморларга ҳам жуда манзур бўлган. Чунки оғриқ ва деформация билан кечувчи суяк-бўғим тизими касалликларида бу усул тез самара беради. 
ЗТТ сеансини 15 дақиқа мобайнида 4-5 маротаба олган беморлар тез орада даволаш самарасини сезади.

КЎРСАТМАЛАР

  • умуртқа остеохондрози 
  • умуртқалараро диск чурраси 
  • радикулит
  • спорт жарохатларидан кейинги реабилитация
  • синишлардан кейинги реабилитация 
  • елка-курак периартрити 
  • бўғим лат ейишлари ва пай чўзилишлари 
  • ясси оёқлик 
  • товон шпораси 
  • тос-сон ва тизза бўғимлари деформацияловчи остеоартрози
  • эпикондилит; 
  • диабетик оёқ панжаси синдроми

МУОЛАЖА ҚАНДАЙ ЎТКАЗИЛАДИ


Муолажа ўтказилиш босқичлари:
1-босқич: врач томонидан оғриқли нуқта аниқлаб олинади; 
2-босқич: сўнгра бемор креслога ўтиради ёки кушеткага ётади;
3-босқич: врач оғриқли жойга гел суради;
4-босқич: Сўнгра аппликатор оғриқли нуқтанинг ўртасига йўналтирилади ва зарбали-тўлқинли терапия бошланади;
5-босқич: Зарба йирик артерия ва нервлар проекциясига тўғри келмаслиги керак. 
6-босқич: Муолажа 10-15 дақиқа мобайнида ўтказилади. 

ДАВОМИЙЛИГИ

Даволаш давомийлиги 10–15 дақиқа, ҳар 3 кунда бир маротаба келади. Ҳар куни ёки кунора қилиш тавсия этилмайди. Биринчи ЗТТ дан кейин 2 ёки 3 кун ўтиши керак. Биринчи ЗТТ дан сўнг оғриқлар кучайиб олиши мумкин. Бу ҳақда бемор олдинроқ огоҳлантирилади. Бундан бемор қўрқмаслиги керак. 4-5 сеансдан кейин яхши самара сезилади.
Эслаб қолинг! Биринчи сеансдан кейин тўлқинли зарба кўрсатилган жойда тери қизариши, шишгандек бўлиши ва оғриқ кучайиб олади. Кейинги кунлари эса оғриқлар йўқолиб боради ва бўғимлар фаолияти тикланади, деформация ва контрактуралар барҳам топади. Заруратга қараб бир йил ёки 6 ойдан сўнг муолажани такрорлаш мумкин.

МОНЪЕЛИК ҚИЛУВЧИ ҲОЛАТЛАР

  • ҳавфли ўсмалар;
  • қон ивиш системаси касалликлари; 
  • ўткир инфекцион касалликлар;
  • ҳомиладорлик; 
  • кардиостимулятор;
  • тромбофлебит
  • тромбоэмболик касаллик
  • болалар ва ўсмирларга мумкин эмас, чунки уларда суяк тизими ҳали ўсишда давом этмоқда



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив