Янгиликлар » Бизнинг жамоа

Бизнинг жамоа


  
Ибодуллаев Зарифбой Ражабович


Тошкент тиббиёт академияси "Тиббиёт психологияси ва психотерапия курси" мудири, "Асаб ва руҳият илмий-тиббий маркази" директори,  тиббиёт фанлари доктори, профессор. Проф. Ибодуллаев З.Р. муаллифлигида 160 дан ошиқ илмий асарлар чоп қилинган. Олим “Асаб касалликлари”,  “Тиббиёт психологияси”, “Умумий неврология” дарсликлари чоп қилдирган. Унинг 2 та дарслиги “Йилнинг энг яхши дарслиги” совринига сазовор бўлган. Шунингдек амалиётчи врачлар учун “Неврология”, “Эпилепсия”, “Инсульт ва кома” номли қўлланмалари чоп қилинган. “Асаб ва руҳият” илмий-оммабоп китоби 4 маротаба нашрдан чиққан. Бугунги кунда олим Ўзбекистонда “Нeйропсихология, тиббий психология ва психосоматик тиббиёт” ни ривожлантириш устида иш олиб бормоқда.

Ишанходжаева Гулчехра Талиповна


Доцент, педагог, болалар неврологи, тиббий психолог.
«Иккиламчи менингоэнцефалит ўтказган болаларда олий мия фаолияти ва церебрал гемодинамикаси» мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган, 30 дан ортиқ илмий мақола ва қўлланмалар муаллифи.


Джалилова Сожида Хамраевна


 
Джалилова Сожида Хамраевна. 1988 йил туғилган. 2013 й. Тошкент тиббиёт академияси, тиббий педагогика факультетини битирган. 2016 й. Тошкент тиббиёт академияси, “Тиббий психология” йўналиши бўйича магистр даражасига эга бўлган. 2016 йилдан хозирги кунгача Тошкент тиббиёт академияси Асаб касалликлари, тиббий психология ва психотерапия курси билан кафедраси ассистенти. Тиббий психолог сифатида 5 йилдан бери фаолият олиб бормоқда. Хозирги кунда “Миокард инфаркти бўлган беморларда тиббий психологик аспектлар, ва уларда психотерапия ва фармакотерапия усулларини такомиллаштириш” мавзусида илмий тадқиқот иши олиб бормоқда. Иш фаолияти жараенида 25 та илмий ишлар нашр этган, шу жумладан Республика журналларида 6 та мақола, Scopus таркибидаги журналларда 2та мақола, 1 та рационализаторлик таклиф, 2 та услубий тавсиянома чоп этилган. Шуниндек Халқаро анжуманларда бир неча бор докладлар билан иштирок эткан ва стажировкалар ўтаган. Джалилова С.Х. Тиббий психолог муьахасиси сифатида психосоматик бузилишлар, неврознинг барча турлари, невротик депрессия каби касалликларни психотерапиянинг турли усуллар билан тиббий-психологик ердам кўрсатади.


Махаматжанова Нодира Махамадамин қизи


Махаматжанова Нодира Махамадамин қизи. 1989 йилда туғилган. 2013 й. Тошкент тиббиёт академияси, даволаш факультетини  тамомлаган. 2016 й. Тошкент тиббиёт академияси, “Тиббий психология” йўналиши бўйича магистр даражасига эга бўлган. 2016 йилдан хозирги кунга қадар Тошкент тиббиёт академияси Асаб касалликлари, тиббий психология ва психотерапия курси билан кафедраси ассистенти. Тиббий психолог сифатида 5 йилдан бери фаолият олиб бормоқда. Хозирги кунда “Тизимли қизил бўричада хавотир-депрессив бузилишлар ва унда тиббий-психолоик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш” мавзусида илмий тадқиқот иши олиб бормоқда. Иш фаолияти жараёнида 22 та илмий ишлар нашр этган, шу жумладан Республика журналларида 4 та мақола, Scopus таркибидаги журналларда 1та мақола, 2 та услубий тавсиянома чоп этилган. Шуниндек Халқаро анжуманларда бир неча бор маърузалар билан иштирок этган ва стажировкалар ўтаган. Махаматжанова. Тиббий психолог мутахассиси сифатида психосоматик, соматопсихик синдром ва касалликларда, депрессив бузишларда, неврознинг барча турларида тиббий-психологик ва психотерапевтик ёрдам кўрсатади.

 

 

 

Проф. Зарифбой Ибодуллаев ТВ да "Тиббиёт психологияси тарихи" ҳақида