Янгиликлар » Энциклопедия » АНАФИЛАКТИК ШОК

АНАФИЛАКТИК ШОК


Анафилактик шок турли аллергенларнинг организмга парентерал йўл билан тушганида ривожланадиган ўта оғир реактив ҳолат бўлиб, хуш, юрак-қон томир ва нафас олиш фаолиятининг кескин бузилиши билан намоён бўлади.

Анафилактик шок, кўпинча, турли антибиотикларни (шу жумладан, сифатсиз ва муддати ўтган дори воситаларини) парентерал йўл билан юборганда рўй беради. Турли эмлашлар, заҳарли ҳашоратлар ва илон чаққанда ҳам анафилактик шок ривожланади.

Клиникаси. Анафилактик шок кўкрак соҳасининг сиқиб келиши ва нафас бўғилиши билан бошланади. Параллел тарзда ёки бироз кеч танага тошмалар тошади, бош айланади ва кучли холсизлик ривожланади. Беморнинг юзини қўрқув ва безовталик эгаллайди, у хириллаб тез-тез нафас ола бошлайди ва қисқа-қисқа йўталлар пайдо бўлади. Унинг бутун танаси қизиб титроқ босади, юз-кўзлари қизариб шишиб кетади, бурни битади ва ринорея кузатилади. Эпигастрал соҳада кучли оғриқлар вужудга келади. Бутун танага тошмалар тошиб, уни қичима эгаллайди. Анафилактик шок ривожланган сайин беморнинг юзи докадек оқариб боради ва мармар тусга киради. Акроцианоз ривожланиб, оёқ-қўллар музлаб қолади. АҚБ кескин тушиб кетади, томир уриши (пульс) деярли сезилмайди. Бу пайтда бемор хушдан кетган бўлади. Ўткир церебрал гипоксия сабабли эпилептик хуружлар рўй беради. Бундай пайтларда бемор ўлиб қолиши мумкин. Бироз енгил ҳолатларда енгил бронхоспазм, синкопье ва терига ўтиб кетувчи тошмалар тошади. Бу ҳолатдан бемор тез чиқиб кетади.

Тез ёрдам. Зудлик билан тез ёрдам кўрсатилади. Биринчи навбатда аллергияни юзага келтирган дори тўхтатилади. 

Зудлик билан қуйидаги муолажалар бошланади:

  1. Адреналиннинг 0,1 % ли 0,3-0,5 мл эритмаси тери остига қилинади (оғир ҳолатларда в/и га юборилади).
  2. Преднизолон 60-90 мг дексаметазон 4-8 мг в/и га қилинади.
  3. Бронхоспазмни бартараф этиш учун 2,4 % ли 10 мл эуфиллин венадан юборилади. Бу мақсадда салбутамол ингаляциясини ҳам бериш мумкин. 
  4. АҚБ ни кўтариш учун вазопрессорлар (допамин, норадреналин) қилинади. Допамин бир дақиқага 200 мкг тезликда в/и га юборилади ёки 0,2 % ли 1-2 мл норадреналин 150-200 мл 5 % ли глюкоза ёки натрий хлориднинг изотоник эритмасига қўшиб венадан бир дақиқага 20 томчи тезликда қилинади. Ҳар 10 дақиқада АҚБ ўлчаб турилади.
  5. Вазопрессорларни юборишдан олдин циркуляция қилувчи қон хажмини ошириш керак. Бунинг учун реомакродекс, реосорбилакт, натрий хлор каби эритмалар 500-1000 мл миқдорда в/и га томчилатиб юборилади.  
  6. Беморнинг аҳволи ижобий томонга ўзгармаса ва у хушига келмаса, кортикостероидлар 30-60 мг преднизолон ёки 8-12 мг дексаметазон в/и га яна қилинади.
  7. Агар анафилактик шок турли ҳашоратлар чаққанда ривожланса, чаққан жойга 0,1 % ли 0,3 мл адреналин қилинади ва ўша жойдан тепа қисиб боғланади.



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив