Ўрта мия


 Топографияси. Ўрта мия (mesencephalon) таркибига мия оёқлари (pedunculi cerebri) ва ўрта мия томи (tectum mesencephali) киради. Ўрта мия шартли равишда қуйидаги 3 қаватга бўлинади: 1) пастки қават – мия оёқлари (pedunculi cerebri); 2) ўрта қават – қопқоқ (tegmentum mesencephali); 3) устки қават – том (tectum mesencephali). Бу маълумотлар 5.4-расмда келтирилган.

 

5.4-расм. Мия оёқчаси кўндаланг кесими.

 

Ўрта мия бўшлиғини Силвий сув йўли (aqueductus cerebri Sylvii) ташкил қилади. У орқали III ва IV қоринчалар бир-бири билан боғланади. Ундан ликвор оқади. Ўрта миянинг ҳам вентрал ва дорсал юзалари фарқланади.


Ўнг яримшар зарарланиши симптомлари

Ўнақайларда ўнг яримшар зарарланиши учун хос бўлган симптомлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтамиз. Тана схемаси тузилиши бузилади (анозогнозия, аутотопагнозия, псевдополимелия), чап томони ўзиники эмас, бошқа бировникидек, ёнига ёғоч қўйилгандек ёки мушук ётгандек туюлади.

Ўнг яримшар зарарланишида нутқ бузилишлари кузатилмаса-да, нутқ интонацияси бузилади: нутқ монотон, ёқимсиз ва ифодасиз бўлиб қолади.  Чунки ўнг яримшар сўз ва ибораларни чиройли қилиб ифодалашда муҳим аҳамият касб этади. Мусиқал товушларни англаш ва тушуниш ҳам бузилади.

Оптик-фазовий гнозис бузилади, яъни чап ва ўнг томонларни англаш ва фарқлаш издан чиқади. Бу ерда фазонинг чап томонини инкор қилиш синдроми алоҳида ўрин касб этади. Бунда шакли ва ҳажми қандай бўлишидан қатъий назар чап томон инкор қилинади: дарахт ёки катта уйнинг чап томонини кўрмайди, ликопчадаги бўтқанинг чап томонини емайди, юзининг чап томонида соқолини олмайди, кўйлакнинг чап елкасини ёки чап оёғига тапочкасини киймайди ва хатто Ж ҳарфининг чап томонини инкор қилади ва “Бу қандай ҳарф деб сўрасангиз, “К” ҳарфи деган жавоб оласиз.

Чап ва ўнг томонни фарқлай олмаслик, ўзининг ва бошқалар бармоқларини танимаслик, номини нотўғри айтиш (бармоқ агнозияси), санаш ва ҳисоб-китоб амалларини бажара олмаслик (акалкулия), ўқиш бузилиши (алексия) каби симптомлар мажмуаси бурчак пуштанинг локал зарарланиши учун жуда хос. Ушбу симптомлар мажмуасига Герстман синдроми дейилади.

Ўнг яримшар зарарланишида ўзига хос руҳий бузилишлар ҳам кузатилади. Беморда ўз касаллигига нисбатан танқидий фикр пасаяди, касаллик даражасини суст баҳолайди, соғлиғига эътиборсиз бўлади, масалан, инсульт бўлган беморга “ўрнингиздан туриш мумкин эмас, деса “Хўп бўлади” дейди-ю, врач чиқиб кетганидан кейин ўрнидан туришга ҳаракат қилади”, чап томони фалажланган бўлса-да, мен ҳозир туриб юриб келдим ёки кеча юрувдим дейди, енгил ҳазиллар қилади, эйфорияга берилади.


Ўргимчак тўрисимон парда

Ўргимчак тўрисимон парда (arachnoideaқаттиқ ва юмшоқ пардалар орасида жойлашган. Номидан кўриниб турибдики, унинг тузилиши ўргимчак тўрига ўхшайди. Юпқа бириктирувчи тўқимадан иборат ушбу пардани арахноидал парда деб ҳам аташади (13.3-расм).

13.3-расм. Мия пардалари ва эмиссар веналар

 

Арахноидал парда усти бўйлаб ўтган церебрал веналар қаттиқ парда ичига қириб кетади ва синуслар билан қўшилади. Бироқ, арахноидал парданинг ўзида қон томирлар йўқ. Arachnoidea юмшоқ парданинг  томирлари орқали диффуз йўл билан озиқланади.

 

 




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив