Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси Алтернирлашган Валленберг синдроми

Алтернирлашган Валленберг синдроми


Алтернирлашган Валленберг синдроми миячанинг орқа пастки артерияси (а. cerebelli inferior posterior) тромбозида кузатилади. Бу артерия умуртқа артериясининг интракраниал қисмидан ажралиб чиқади. У миячанинг пастки-медиал юзаси ва узунчоқ миянинг дорсолатерал қисмини қон билан таъминлайди. Артериянинг топографик аномалияси кўп учраганлиги боис Валленберг синдроми турли клиник кўринишларга эга. Унинг асосий клиник белгилари – алтернирлашган гемианестезия (ўчоқ томонда юзда, қарама-қарши томонда танада), ўчоқ томонда атаксия, Горнер синдроми, юмшоқ танглай, ҳалқум ва овоз пардаси фалажлиги ҳамда турли даражадаги вестибуло-координатор бузилишлардан иборат. Алтернирлашган гемианестезия узунчоқ мияда жойлашган nucleus spinalis n. trigemini  ва шу ердан ўтувчи сезги йўллари ишемияси сабабли рўй беради.


Manba:  ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
              ©Z. Ibodullayev. Nevrologiya. Qo`llanma., Toshkent, 2017., 404 b.
              © Ibodullayev ensiklopediyasi 
              ©www.asab.uz


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича