АТАМАЛАР ТАҲЛИЛИ


Абсанс – онгнинг ўта қисқа вақтга йўқолиши
Аггравация – касаллик аломатларини ошириб кўрсатиш
Аграфия – ёзишнинг бузилиши
Агрипния – уйқусизлик
Акалкулия – ҳисоблашнинг бузилиши
Алексия – ўқишнинг бузилиши
Амавроз – кўрмай қолиш
Амнезия – хотира йўқолиши
Анальгезия – оғриқ сезмаслик
Анестезия – сезги йўқолиши
Анорексия – иштаҳа йўқолиши
Аносмия – ҳид билмаслик
Антероград амнезия – касаллик бошлангандан сўнг бўлган воқеаларни унутиб қўйиш
Апатия – жисмоний ва руҳий фаолиятнинг пасайиб кетиши
Апраксия – мақсадга йўналтирилган ҳаракатларни бажара олмаслик
Арефлексия – рефлекслар йўқолиши
Астазия-абазия – тик туролмаслик, юролмаслик
Астения – руҳий қувватсизлик
Атаксия – ҳаракат координацияси бузилиши, чайқалиб кетиш
Атония – мушаклар тонуси йўқолиши
Аура – хабар берувчи
Аутизм – ўз дунёсига ғарқ бўлиш, бировлар билан мулоқотга киришмаслик
Афазия – нутқ бузилиши
Афония – товуш чиқмай қолиш
Аффект – ҳиссий портлаш
Булимия – иштаҳа очилиб кетиши
Васваса – ҳақиқатга тўғри келмайдиган хаёлларнинг пайдо бўлиши
Галлюцинация – атрофда йўқ бўлган обЪектларни бордек ҳис қилиш
Гемианопсия – кўрув майдони ярмининг йўқолиши
Гемикрания (мигрен) – бошнинг ярмида кучли оғриқ
Гемипарез – тананинг ярим қисмида ҳаракатнинг пасайиши
Гемиплегия – тананинг ярим қисмида ҳаракатнинг йўқолиши
Гиперестезия – сезувчанликнинг кучайиб кетиши
Гиперкинез – танада кузатиладиган ихтиёрсиз ҳаракатлар
Гипестезия – сезгининг пасайиши
Гиперсомния – кўп ухлаш
Гипноз – грекчадан уйқу, ухлатиш дегани
Гипотония – тонуснинг пасайиши
Гомосексуализм – ўз жинсидаги кишилар билан жинсий яқинликка интилиш
Дебиллик – енгил даражадаги ақли заифлик
Деградация – шахс “парчаланиши”
Дезориентация – ўзи жойлашган жойни, вақтни аниқлай олмаслик
Делирия – эс-ҳушнинг бузилиб, гўёки уйқуда ётгандек бўлиб қолиш, замон ва маконни билмай қолиш
Деменция – фикрлаш қобилиятининг кескин пасайиши
Депрессия – тушкун кайфият, фикрлар карахтлиги ва мотивация сўниши билан намоён бўладиган ҳолат 
Дипсомания – ичкиликка ружу қўйиш
Идиотия – юқори даражадаги туғма ақли заифлик
Иллюзия – атрофда мавжуд бўлган нарсаларни нотўғри идрок этиш
Имбециллик – ўртача даражадаги туғма ақли заифлик
Императив – буюрувчи, буйруқ берувчи
Импульсив – тўсатдан, бесабаб
Каталепсия – бир ҳолатда қотиб қолиш
Катамнез – бемор шифохонадан чиқарилгандан сўнг унинг касаллиги ҳақида олинган маълумотлар
Каузалгия – ачиштирувчи, куйдирувчи кучли оғриқ
Клептомания – ўзи учун зарур бўлмаган нарсаларни ўмаришга интилиш
Климакс – жинсий безлар фаолиятининг сўниш даври
Кома – онгнинг кучли даражада бузилиши
Коммоция – мия чайқалиши
Конфабуляция – хотира бузилиши натижасида ёлғон сўзлаш
Летаргия – узоқ давом этадиган қаттиқ уйқу
Маниакал ҳолат – бўлар-бўлмасга кузатиладиган кайфичоғлик
Меланхолия – руҳан заифлик, бировга қарамлик
Моноплегия – бир қўл ёки оёқда фалажлик
Мутизм – гапирмайдиган, гунг бўлиб қолиш
Нарколепсия – тўсатдан бошланадиган патологик уйқу
Гиёҳвандлик – гиёҳванд моддаларга ружу қўйиш
Олигофрения – туғма ақли заифлик
Персеверация – бирор ҳаракат, сўзларни ҳадеб такрорлайвериш
Психастения – руҳий фаолиятнинг сусайиб кетиши
Психопатия – шахснинг патологик кўриниши
Психотерапия – руҳий таъсир этиш йўли билан даволаш
Ремиссия – касаллик белгиларининг вақтинча йўқолиши
Ретроград амнезия – касалликдан олдин бўлиб ўтган воқеаларни эслай олмаслик
Садизм – бировга азоб бериш ҳисобига ҳирсни қондириш
Сенсор афазия – гапни, нутқни тушунмаслик
Симуляция – ўзини касал қилиб кўрсатиш
Синдром – симптомлар мажмуаси
Соматик – тана, танадаги
Ступор – ҳаракат қила олмаслик, қотиб қолиш
Суггестия – ишонтириш, сўз билан таъсир қилиш
Суицид – ўз жонига қасд қилиш
Сурдомутизм – кар-соқовлик
Фобия – мияга ўрнашиб қолган турғун қўрқув
Эйфория – кайфичоғлик, бўлар-бўлмасга кўтаринки кайфият
Эмоция – ҳиссиёт
Энурез – сийдик тутолмаслик
Ятрогения – тиббиёт ходимининг хатоси оқибатида беморда турли касаллик аломатларининг пайдо бўлиши.


Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.  
              © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y;
              ©www.asab.uz


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича