Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси БИЛАК НЕРВИ НЕВРОПАТИЯСИ

БИЛАК НЕРВИ НЕВРОПАТИЯСИ


Этиологияси. Билак нерви (n. radialis) бироз юза жойлашганлиги боис ўрта нервга қараганда кўп зарарланади. Билак нерви елка суяги жароҳатлари, қўлга қўйилган гипслар, билакни резина билан сиқиб боғлаш (масалан, қон тўхтатиш мақсадида), елканинг ташқи юзасига қилинган инъексия қилганда (нервнинг аномал жойлашуви) кузатилади, қўл гавданинг тагида узоқ вақт қолиб кетган ҳолатлар (ухлаганда) ва турли интоксикацияларда зарарланади.
       
Клиникаси. Бемор қўл панжасини тепага ёза олмайди, бармоқларини бир-бирига яқинлаштира олмайди. Бемордан қўлини вертикал ҳолатда ушлаб туриш сўралса, қўл панжаси осилиб қолади ва бармоқлар эса ярим букилган ҳолатда қолади. Буни «осилиб қолган қўл панжаси» синдроми деб ҳам аташади. Агар бемор қўлини олдинга чўзса, унинг қўл панжаси билак-кафтусти бўғимида пастга букилиб осилиб қолади. Бу синдром гўёки сарой маликаси қўлини ўптириш учун чўзиб тургандаги ҳолатни эслатади. Қўлни тирсак бўғимида букиб-ёзиш бузилмайди.
      
Қўл панжаси ва бармоқларни ёзувчи мускулларда атрофиялар ҳам кузатилади. Нервнинг тирсак бўғимидан юқори қисми зарарланса, трисепс рефлекс пасаяди. Қўлнинг тирсак бўғимидан пастки қисмида ташқи томондаги мускуллар озади ва ушбу соҳада гипестезия кузатилади. Гипестезия кафтнинг радиал қисмининг орқа юзасида ва 1- ва 2-бармоқлар ҳамда 3-бармоқ ярмининг орқа томонида кузатилади. Оғриқ ва вегетатив бузилишлар деярли учрамайди.

Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. Toshkent, 2021., 312 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
              © www.asab.uz



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича