Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси Бош миянинг қон билан таъминланиши

Бош миянинг қон билан таъминланиши


Чап ички уйқу артерияси (a.сarotis interna sinistra) ўнг уйқу артериясига (a.сarotis interna dextra) қараганда кўп зарарланади. Чунки a.сarotis interna sinistra аортадан бевосита бошланувчи умумий уйқу артерияси (а.carotis communis sinistra) нинг давоми ҳисобланади. Шунинг учун ҳам унда босим кучли бўлади. Демак, бош миянинг чап ярим шарига қон қуйидаги йўналишда оқиб келади: юрак → аорта равоғи → чап умумий уйқу артерияси → чап ички уйқу артерияси → бош миянинг чап ярим шари. Бош миянинг ўнг ярим шарига эса қон қуйидаги йўналишда оқиб келади: юрак → аорта равоғи → елка-калла пояси → ўнг умумий уйқу артерияси → ўнг ички уйқу артерияси → бош миянинг ўнг ярим шари.
Елка-калла поясидан (truncus brachiocephalicus) ўнг умумий уйқу артериясидан ташқари ўнг ўмров ости артерияси (a.subclavia dextra) ҳам бошланади. Шу боис ўнг умумий уйқу артериясида босим чап умумий уйқу артериясига қараганда паст бўлади. Чап ўмров ости артерияси (a.subclavia sinistra) эса бевосита аорта равоғидан бошланади. Демак, 3 та магистрал артерия аорта равоғидан бошланади. Булар: чап умумий уйқу артерияси (а.carotis communis sininstra), елка-калла (truncus brachiocephalicus), чап ўмров ости артерияси (а.subclavia sinistra) .
 


  • Пешона ва тепа бўлаклари медиал юзасининг пўстлоғ ва пўстлоғ ости соҳалари;
  • Миянинг ташқи юзасининг энг юқори қисмлари;
  • Олдинги ва орқа пушталарнинг юқори қисмлари;
  • Миянинг орбитал қисми;
  • Ҳидлов тракти;
  • Тарғил тананинг олдинги бешдан тўрт (5/4) қисми;
  • Думли ядронинг боши ва ташқи қисми;
  • Лентикуляр ядронинг олдинги қисми;
  • Ички капсуланинг олдинги сони


Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Z. Ibodullayev. Insult va koma. Qo`llanma. Toshkent, 2013., 193 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
              © www.asab.uz


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича