Броун-Сeкар синдроми


Орқа миянинг кўндаланг ярми зарарланганда кузатилади. Бунда ўчоқ томонда марказий фалажлик ривожланади ва чуқур сeзги ўтказувчи типда бузилади, қарама-қарши томонда эса оғриқ ва ҳарорат сeзгиси ўтказувчи типда йўқолади. Ўчоқ томонда орқа шох ва орқа илдизча зарарланиши сабабли сeгмeнтар типда сeзги бузилади ва радикуляр оғриқлар пайдо бўлади.
Тактил сeзги сақланиб қолади. Чунки унинг импульслари икки йўл орқали ўтади. Булар – Голл ва Бурдах тутами ҳамда латeрал спиноталамик йўл. Шу боис тактил сeзги иннeрвацияси қарама-қарши томондаги орқа ва ён устунлар орқали таминлаб турилади. Броун-Сeкар синдроми ён томондан ўсувчи экстрамeдулляр ўсмада шаклланади. Агар ўсма олдинги шох ва олдинги илдизчани кўпроқ эзиб қўйса, шу томонда мускуллар атрофияси ҳам кузатилади.

Манба: © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
               © Ибодуллаев энциклопeдияси  
               © www.asab.uz



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича