Ласег симптоми


Ласег симптоми – қуймич нервининг тортилиши сабабли юзага келадиган симптом бўлиб, n. Ischiadicus таъсирланишида доимо аниқланади. Бу симптомни текшираётганда бемор оёқларини узатиб, чалқанчасига ётади. Ласег симптоми 3 босқичда текширилади. Биринчи босқич: врач беморнинг оғриётган оёғини бир вақтнинг ўзида чаноқ-сон ва тизза бўғимларида букади. Бу босқичда оғриқ кузатилмайди, чунки қуймич нерви тортилмайди. Иккинчи босқич: врач беморнинг оёғини тизза бўғимида ёза бошлайди, чаноқ-сон бўғими эса букилганича қолади. Қуймич нервининг тортилиши сабабли оёқнинг орқа-латерал юзаси бўйлаб кучли оғриқ пайдо бўлади. Учинчи босқич: врач беморнинг тизза бўғимида ёзилган оёғини секин тушира бошлайди ва дастлабки ҳолатига қайтаради. Бунда нерв тортилиши тўхтаганлиги сабабли оғриқ яна камаяди ёки тўхтайди.


Manba: ©Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik, Toshkent, 2021., 312 b.
              ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
              ©Z. Ibodullayev. Nevrologiya. Qo`llanma., Toshkent, 2017., 404 b.
              © Ibodullayev ensiklopediyasi ©www.asab.uz






Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича