Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси Учинчи қоринчага қон қуйилиши

Учинчи қоринчага қон қуйилиши


III қоринчага қон қуйилиши клиник симптомлари ён қоринчаларга қон қуйилиши симптомларига жуда ўхшаш бўлади. III қоринчага қон қуйилиши, кўпинча, таламусга қуйилган қоннинг ёриб ўтиши сабабли рўй беради. Чунки таламуснинг медиал юзаси III қоринчанинг латерал деворини ҳосил қилади. Унинг асосий белгилари қуйидагилардан иборат: юз-кўзлар гиперемияси, тана ҳароратининг кескин ошиши, юрак-қон томир фаолияти ва нафас олишнинг кескин бузилиши, кома, кучли эндокрин-вегетатив бузилишлар ва ётоқ яраларнинг тез ривожланиши. III қоринчага қон қуйилишда горметоник синдром белгилари икки томонда ҳам вужудга келади. Бунда иккала қўл тоник тарзда букилиб қолади, иккала оёқ эса ёзилиб ётади.

Manba:  ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
              ©Z. Ibodullayev. Insult va koma, Toshkent, 2013., 193 b.
              © Ibodullayev ensiklopediyasi 
              ©www.asab.uz





Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича