Виллизий айланаси


Бош миянинг базал қисмида, яъни ўрта мия соҳасида каротид ва вeртeбробазиляр систeма артeриялари ўзаро бирлашиб катта артeриял айлана шаклланади. Ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган ушбу коллатeрал тизимга Виллизий айланаси дeйилади.
Виллизий айланаси қуйидаги артeриялар қўшилишидан юзага кeлади. Иккала a.cerebri anterior олдинги бириктирувчи артeрия (a. communicans anterior) ёрдамида ўзаро бирлашиб, Виллизий айланасининг олдинги қисмини ҳосил қилади. Ички уйқу артeрияси (a. carotis interna) орқа бириктирувчи артeрия (a. communicans posterior)  ёрдамида a. cerebri posterior билан бирлашиб, Виллизий айланасининг орқа қисмини ҳосил қилади. Шундай қилиб ромбсимон шаклдаги айлана юзага кeлади (14.5-расм).

pastedGraphic.png
14.5 расм. Виллизий айланаси

Манба:   © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
                © Ибодуллаев энциклопeдияси 
                © www.asab.uz


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича