Вентрикуляр геморрагия


Мия қоринчаларига қон қуйилишга вентрикуляр геморрагия деб айтилади. Унинг бирламчи ва иккиламчи турлари фарқланади. Бирламчи геморрагия қоннинг бевосита мия қоринчаси ичига қон қуйилиши бўлса, иккиламчи геморрагия – қоннинг мия паренхимасидан мия қоринчалари ичига ёриб ўтишидир. Бирламчи вентрикуляр геморрагия жуда кам учрайди. Вентрикуляр ва субарахноидал геморрагияларни бир-биридан фарқлай олиш ўта муҳимдир (жадвал).

Жадвал 
Вентрикуляр ва субарахноидал геморрагияларнинг қиёсий белгилари

Вентрикуляр геморрагия   
Субарахноидал қон қуйилиш
Команинг тез ривожланиши ва узоқ сақланиб қолиши
Кетма-кет қусиш
Юрак ва нафас олиш фаолиятининг кескин бузилиши
Ҳаракат қўзғалишлари
Пай рефлекслари ошиши
Горметоник синдром
Менингеал симптомлар суст ифодаланади
Автоматлашган ҳаракатлар, гиперкинезлар
Ҳимоя рефлекслари жуда хос
Прогноз ёмон
Қисқа вақт ҳушдан кетиш
Бир марта қусиш
Юрак ва нафас олиш фаолияти, одатда бузилмайди
Психомотор қўзғалишлар
Пай рефлекслари жуда пасайган ёки йўқолган
Горметоник синдром хос эмас
Менингеал симптомлар яққол ифодаланган
Автоматлашган ҳаракатлар ва гиперникезлар хос эмас
Ҳимоя рефлекслари бўлмайди
Прогноз яхши



Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Z. Ibodullayev. Nevrologiya. Qo`llanma. Toshkent, 2017., 404 b. 
             © Z. Ibodullayev. Insult va koma. Qo`llanma. Toshkent, 2013., 193 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi    © www.asab.uz



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича