Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси ВАҚТИ ЙЎҚ ОЛИМЛАР (ҳазил)

ВАҚТИ ЙЎҚ ОЛИМЛАР (ҳазил)


Институтни тугатган ёш йигит шанба куни устози олдига кириб, деди:
     – Устоз, менга илмий иш беринг, мен ҳам сизга ўхшаган олим бўламан.
     Устоз, вақтим йўқ, бугун бошқа профессорлар билан чойхонамиз бор, кейинроқ гаплашамиз, деди. Шогирд бир амаллаб ўзи илмий иш бошлади ва дастлабки мақоласи билан устози олдига кирди: “Устоз, ушбу мақоламни бир кўриб беринг”. Устоз деди: “Вақтим йўқ, сен чоп қилдиравер, кейин биргаликда ўқиймиз, ҳозир чойхонамиз бор”. Йиллар елдек учиб ўтди, ҳимоя куни яқинлашди. Шогирд устози олдига кириб, илтижо қилди: “Устоз диссертациямни бир кўриб берасизми, ҳарҳолда эртага ҳимоя белгиланган”. Устоз: “Ҳозир вақтим йўқ, ҳимоя куни учрашамиз”, деди. Шогирд бир амаллаб ҳимоядан ўтиб олди. Ҳимоя куни устоз уни роса мақтади. Йиллар ўтди. Шогирд ҳам устозга айланди. Шанба куни дўстлари билан энди чойхонага отланаётганида унинг биринчи шогирди эшикдан мўралаб, сўради: “Устоз, менга илмий иш берасизми, мен ҳам сизга ўхшаган олим бўлмоқчиман”. Устоз деди: “Вақтим йўқ, кейинроқ гаплашамиз...”.


Manba: © Z. Ibodullayev. Asab va ruhiyat., 4-nashr. Ilmiy-ommabop risola. T, 311 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
             © www.asab.uz


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича