ВАГИНИЗМ


Вагинизм. Жинсий алоқа ва гинекологик текширувлар пайтида қиннинг қаттиқ қисқаришига вагинизм (lot. vagina – qin) деб аталади. Бундай пайтларда тос органлари мушаклари билан биргаликда қорин мушаклари ҳам қисқариб, иккала  сон бир-бирига  жипслашади. Жинсий алоқа пайтида вагинизм ривожланиши учун руҳий омиллар катта аҳамиятга эга. Биринчи марта жинсий алоқа қилаётган ва парда йиртилишида пайдо бўладиган оғриқдан қаттиқ қўрқадиган қизларда вагинизм кўп учрайди.

Вагинизмнинг 3 даражаси фарқ қилинади: I даража – вагинизм олатни ёки гинеколог асбобни қинга киргизганда пайдо бўлади; II даража – олат ёки асбобнинг қинга яқинлашганида рўй беради; III даража – вагинизм пайдо бўлиши учун жинсий алоқа ёки асбоблар билан текширишни тасаввур қилишнинг ўзи кифоя.

Жинсий алоқани ранг-баранг қилиш мақсадида баъзи аёл ва эркаклар мазохизм ва садизмни хуш кўришади. Жинсий яқинлик пайтида ўзига жисмоний шикастлар етказилгандагина қониқиш ҳосил қилишга мазохизм, ҳамроҳига азоб беришдан қониқишга садизм деб аталади.

Вагинизм, айниқса, невроз, истерия ва ипохондрияда кўп кузатилади. Мабодо қизлар биринчи жинсий алоқадан сўнг қаттиқ оғриқ сезса, кейинчалик уларда турли даражада ривожланган вагинизм пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун ёш келинларни жинсий алоқага руҳан тайёрлаш катта аҳамиятга эга.

Manba:  ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b. 
           © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y
              ©www.asab.uz




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича