ГАРСЕН СИНДРОМИ


Бир неча краниал нервларнинг бир томонлама зарарланишига Гарсен синдроми деб айтилади. Краниал нервлар фақат бир томонда зарарлангани учун Гарсен синдроми гемикраниал полиневропатия номини ҳам олган. Иккинчи томондаги краниал нервлар зарарланмайди. Гарсен синдроми деярли доимо калла суягининг асосидан ўсган ўсмаларда ривожланади. Булар хондрома ёки хондросаркомалар бўлиб, улар бурун-ҳалқум соҳаси, понасимон суяк ёки чакка суяги пирамидасидан ўсади. Гарсен синдромида, албатта, ушбу суяклар деструксияси ҳам кузатилади.

Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. Toshkent, 2021., 312 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
              © www.asab.uz






Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича