Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси ҒАЛАТИ ТУШ ЁКИ ТЎДАБОЗЛИК

ҒАЛАТИ ТУШ ЁКИ ТЎДАБОЗЛИК


Ғалати туш кўрибман. Тушимда ғойибдан садо келибди: “Сен “Маҳаллийчилик ва унга қарши курашиш” деган мавзуда илмий иш бошла”. Мен: “Ахир мен доктор бўлсам, тиббиётда ўрганиш зарур бўлган касалликлар тўлиб ётибди, маҳаллийчилик билан бошқа соҳа мутахассислари шуғулланиши керак эмасми”, дебман. Шунда яна садо келибди: “Доктор бўлганинг учун ҳам сенга мурожаат қилаяпман. Маҳаллийчилик ҳам одамларга ёпишган оғир бир дард! Ундан одамларни фақат шифокорлар халос қила олади. Ҳеч бўлмаса, олимлар орасидаги маҳаллийчиликни йўқот. Олимлар орасидаги маҳаллийчилик дунёни кемиради, унга бошқаларнинг кучи етмаяпти” дебди. “Эҳ, қанийди мен уни енга олсам” деб безовталаниб, уйғониб кетдим. Соатга қарасам ярим тун. Бу ғалати тушдан ўйга ботиб, ухлай олмай ётдим. 

Чалғиш учун телевизорни қўйдим. Қарасам эрамиздан миллион йил илгариги давр ҳақида филм кетаяпти. Унда қўлларида қаламга ўхшаш найза ушлаган бир тўда яланғоч одамлар фақат “Ҳу-ув, ҳу-ув” деб бақиришаяпти. Улар ушбу товушдан бошқа бирорта сўз ёки иборани айта олмаяпти. Бир пайт тошлар орасидан тўдадагилардан бир оз фарқ қиладиган одам чиқиб қолди. Тўдадагилар бир ўзларига, бир унга қарашди. Бу одам ўзига ўхшаганларни кўрганидан хурсанд бўлиб, тўда томон юра бошлади. Бироқ тўдадагилар “Ҳу-ув, ҳу-ув” деб уни қувлай кетишди. Ҳалиги одам бегоналигини сезиб, зўрға қочиб қутулди.

Manba: © Z. Ibodullayev. Asab va ruhiyat., 4-nashr. Ilmiy-ommabop risola. T, 311 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
                 © www.asab.uz


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича