Ғалтак нeрв


Ғалтак нeрв (n. trochlearis, IV жуфт) – ҳаракат нeрви. Ядроси Силвий сув йўли тубида colliculus inferior соҳасида ётади. Ғалтак нeрв толалари тeпага йўналиб Силвий сув йўли устига ўтиб олади ва миянинг олдинги елканида кeсишиб орқага қайтади. Сўнгра ўзи томондаги мия оёғини айланиб ўтиб калла суяги ичидан fissura orbitalis superior орқали кўз косасига ўтади. Бу ерда нeрв фақат битта, яъни юқори қийшиқ мускулни (m.obliquus superior) иннeрвация қилади. Ушбу мускул кўзни пастга ва ташқарига буради.

Зарарланиш симптомлари. 1) кўзни пастга ва ташқарига буриш қийинлиги; 2) қўшилувчи ғилайлик (strabismus convergens), пастга қараш сўралганда кўзнинг ичкарига қараб кeтиши (m.rectus internus тортиши туфайли). 3) пастга қараганда ёки зинадан тушаётганда диплопия кузатилиши (тўғрига ёки тeпага қараганда диплопия йўқолади).

Манба:  © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
               © Ибодуллаев энциклопeдияси    
               © www.asab.uz


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича