Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси ҚУТУРИШГА ҚАРШИ ҚИЛИНГАН ЭМЛАШДАН СЎНГ РИВОЖЛАНГАН ЭНЦЕФАЛИТ ВА ЭНЦЕФАЛОМИЕЛИТ

ҚУТУРИШГА ҚАРШИ ҚИЛИНГАН ЭМЛАШДАН СЎНГ РИВОЖЛАНГАН ЭНЦЕФАЛИТ ВА ЭНЦЕФАЛОМИЕЛИТ


Этиологияси. Қутуришга қарши эмлашдан сўнг МНС зарарланиши белгилари эмлаш даврида ёки тугагандан кейин ривожланади. Энцефалит ёки энцефаломиелит белгилари биринчи эмлашдан 2 ҳафта ўтгач пайдо бўлади.
      
Клиникаси. Сувчечакка қараганда қутуришга қарши эмлашлардан сўнг МНС зарарланиши кам учрайди. Касаллик клиникаси энцефалит, энцефаломиелит, миелит ва полирадикулоневропатия кўринишида намоён бўлади. Ушбу касалликларнинг ҳар қандай клиник турида ҳам оғир сопор ва кома деярли кузатилмайди. Менингеал симптомлар бўлмайди ёки енгил ифодаланган бўлади. Бошқа энцефалитлардаги каби ўткир инфекцион даври ҳам йўқ. Касаллик клиникаси худди нимўткир тарқоқ энцефаломиелитга ўхшаб кечади. Демак, кўпинча МНС нинг оқ моддаси зарарланади, яъни демиелинизация рўй беради. Қўл ва оёқларда спастик фалажликлар юзага келади, яъни пай рефлекслари гиперрефлексияси, мушакларда спастик гипертонус ва патологик рефлекслар пайдо бўлади. Агар патологик жараён орқа мияга ўтса, миелитик симптомлар юзага келади ва тос аъзолари функциялари бузилади.
      
Кечиши ва прогноз. Касаллик нимўткир ва сурункали тарзда кечади, яъни бир неча ой давом этади. Ушбу муддат ўтгач, неврологик функциялар қайта тиклана бошлайди.
     
Даволаш. Кортикостероидлар, антибиотиклар ва симптоматик даволаш муолажалари ўтказилади.
     
Прогноз. Беморларнинг деярли ярмидан кўпи тўла тузалиб кетади. Турли неврологик дефектлар билан тузалиш деярли 20% га тенг. Ўлим ҳолатлари 17–20% ни ташкил қилади

Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
              © www.asab.uz


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича