ЎРТА НЕРВ НЕВРОПАТИЯСИ


Этиологияси. Ўрта нерв (n. medianus) елка ва тирсак суяклари жароҳатларида кўп зарарланади. Шунингдек, қўл меҳнати билан шуғулланувчи касб эгалари, айниқса, дурадгор, темирчи ва ўймакорларда ўрта нерв кўп зарарланади. Шунингдек, кубитал венага инъекция қилиш пайтида ҳам бу нерв зарарланиши мумкин.
      
Клиникаси. Ўрта нерв иннервация қиладиган соҳада каузалгия типидаги кучли оғриқлар, гипестезия, мускуллар атрофияси ва кучли вегетатив бузилишлар кузатилади. Бемор қўлини мушт қила олмайди, бош ва кўрсаткич бармоқлари букилмайди, 1- ва 5-бармоқлар учини бир-бирига тегиза олмайди. Билакни пронация қилиш қийинлашади. Бош бармоқ мускуллари (тенар) атрофияга учрайди ва бунинг оқибатида кафт жуда силлиқлашиб қолади. M. opponens атрофияси сабабли 1-бармоқ осилиб қолган бармоқлар қаторида туради. Кафтдаги бу ўзгаришлар сабабли қўл панжаси худди маймун панжасига ўхшаб қолади (5.5-расм).
      
Сезги бузилишлари оғриқ кузатиладиган жойларга қараганда камроқ жойни эгаллайди. Чунки тери иннервацияси сақланиб қолган бошқа нервлар ҳисобига қопланади. Қўл панжасининг радиал юзаси ва 1-, 2-, 3-бармоқлар ҳамда 4-бармоқ ярмининг кафт юзасида гипестезия кузатилади.

Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. Toshkent, 2021., 312 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
              © www.asab.uz







Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича