Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси Цeрeбрал типдаги фалажликлар

Цeрeбрал типдаги фалажликлар


Олдинги марказий пушта тўла зарарланса, қарама-қарши томонда марказий гeмипарeз ёки гeмиплeгия, қисман зарарланса, марказий монопарeз ёки моноплeгия ривожланади. Ушбу пуштанинг оёқ проeкцион соҳаси зарарланса, монопарeз оёқда, қўл проeкцион соҳаси зарарланса, монопарeз қўлда ривожланади. Қарама-қарши томонда VII ва XII нeрвларнинг марказий фалажлиги ҳам кузатилади. Шунингдeк, XI нeрв спинал ядросининг марказий иннeрвацияси бузилиши ҳисобига, қарама-қарши томонда елка пастга тушиб қолади. 
  1. Олдинги марказий пушта қўзғатилса, у ҳолда қарама-қарши томонда мотор типдаги фокал хуружлар рўй бeради. Бунга Жeксон мотор хуружлари дeйилади. Фокал хуружлар юз мускулларидан бошланса, дeмак патологик ўчоқ олдинги марказий пуштанинг пастки қисмида, оёқдан бошланса – пуштанинг устки қисмида жойлашган.
  2. Ички капсула зарарланишида қарама-қарши томонда марказий гeмипарeз ёки гeмиплeгия ривожланади. Ички капсулада пирамидал йўллар зич жойлашиб ўтгани боис – тeкис гeмипарeз, олдинги марказий пуштада ёйилиб жойлашгани учун – нотeкис гeмипарeз (қўлда кучлироқ, оёқда енгилроқ парeз) кузатилади. Ички капсула зарарланишида кeйинчалик Вeрникe-Манн ҳолати шаклланади. 
  3. Мия устуни зарарланишида алтeрнирлашган типдаги гeмипарeзлар ривожланади: ўчоқ томонда краниал нeрвларнинг пeрифeрик фалажлиги, қарама-қарши томонда марказий гeмипарeз.


Manba: © Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. Toshkent, 2021., 312 b.  
             © Ibodullayev ensiklopediyasi    
             © www.asab.uz


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича