Эпидурит


Эпидурал ёғ клетчаткасининг яллиғланишига эпидурит деб айтилади. Йирингли ва йирингсиз (сероз, фиброз, гиперпластик), ўткир ва сурункали эпидуритлар фарқланади. Кўпинча ўткир йирингли эпидуритни ўткир миелит билан қиёслашга тўғри келади. Ўткир йирингли эпидурит клиникаси ўткир миелитга ўхшаб бошланади ва кечади. Уларнинг клиникаси деярли бир хил. Касаллик радикуляр оғриқлар, оёқларда ўткир спастик ёки периферик фалажликлар ва тос аъзолари функциясининг бузилиши билан кечади. Умуртқа поғонасига неврологик болғача билан урганда кучли оғриқ пайдо бўлади. Спиноаддуктор рефлекс яққол чақирилади. Ушбу иккала касалликни бир-биридан фарқлаш учун МРТ ёки миелография текширувини ўтказиш зарур. Эпидуритга гумон пайдо бўлган тақдирда ЛП ўтказиш асло мумкин эмас. Чунки бунинг оқибатида фалажлик янада кучайиши мумкин. Йирингли эпидурит аниқланган заҳоти зудлик билан хирургик операция ўтказилади (ламинэктомия) ва эпидурал бўшлиқ йирингдан тозаланади. Операцияни кечҳиктириш тузатиб бўлмас оқибатларга олиб келади.

Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Z. Ibodullayev. Nevrologiya. Qo`llanma. Toshkent, 2017., 404 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
              © www.asab.uz


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича