ЭШИТУВ АГНОЗИЯСИ


Эшитув анализаторининг бирламчи майдони, яъни 41-майдон зарарланса, марказий карлик ривожланмайди, чунки эшитув аппаратидан келаётган сигналлар иккала ярим шарда ҳам қабул қилинади. Бемор товушларнинг баланд-пастлигини эшитади, бироқ товуш нимага тааллуқли (сув шилдираши, қўнғироқ жиринглаши, эшиқ ғичирлаши) эканлигини англамайди. Агар сувни шириллатиб оқизиб қўйиб, бемордан бу ниманинг товуши деб сўралса, бу сувнинг товуши эканлигини айта олмайди. 
Шу ерда эшитув анализаторининг ўзига хос хусусиятини айтиб ўтиш жоиз. Нейропсихологияда нутқ товушлари ва нутққа алоқадор бўлмаган товушлар фарқланади.
  1. Нутқ товушларини анализ ва синтез қилиш – ҳарфлар, сўзлар ва иборалар билан боғлиқ товушлар бўлиб, улар асосида инсон ўзининг ва ўзгалар нутқини таҳлил қилади. Бунга чап чакка бўлаги жавобгар.
  2. Нутққа алоқадор бўлмаган (турли шовқинлар ва мусиқали товушлар) – атроф-муҳитдаги ва инсон нутқига алоқадор бўлмаган товушлар. Бунга ўнг чакка бўлаги жавобгар.

Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b. 
              ©Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. T.; 2021., 312b. 
           © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; 
              ©www.asab.uz





Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича