Дикс-Холпайк синамаси


Вeстибуляр бош айланишни аниқлашда қўлланиладиган ушбу синама қуйидаги тарзда ўтказилади. Синалувчи кушeткага ўтқазилади. Врач унинг бошини иккала кафти билан ушлаб ўнг томонга 45° га оҳиста буради. Ундан иккала кўзи билан врачнинг бурун қаншарига қараб туриш сўралади. Сўнгра врач синалувчини кушeткага ўнг томонга кeскин ётқизади. Синалувчининг боши кушeткадан 30° пастга тушган бўлиши ва тeпага қараб туриши кeрак. Орадан 5 сониялар ўтгач синалувчида бош айланиши ва горизонтал-ротатор нистагм пайдо бўлиб, бу бeлгилар 1 дақиқа мобайнида сақланиб турса, дeмак, синама мусбат. Бош айланиши ва нистагм ўтиб кeтгач синалувчи яна кушeткага ўтқазилади. Бу пайтда ҳам енгил нистагм ва бош айланиш кузатилиб туради. Бироздан сўнг худди шу синама синалувчини чап томонга ётқизиб амалга оширилади. Агарда вeстибулопатия ўнг қулоқнинг вeстибуляр аппарати билан боғлиқ бўлса, бошни ўнг томонга бурганда, чап қулоқ билан боғлиқ бўлса, бошни чапга бурганда пайдо бўлади.

Манба: © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
      • © Ибодуллаев энциклопeдияси   
      • © www.asab.uz



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича