Ички капсула


Ички капсула (capsula interna) – катта яримшарларнинг марказий қисмида ўта зич жойлашиб ўтган проeкцион толалардан иборат тузилма. Ички капсула чап ва ўнг томонда бўлади. Ички капсуланинг қуйидаги 3 қисми фарқланади: олдинги сон (crus anterius), тизза (genu) ва орқа сон  (crus posterius). Nucleus lentiformis билан caput nuclei caudate орасида олдинги сон, nucleus lentiformis билан thalamus орасида орқа сон жойлашган. Бу ерда ясмиқсимон ядро ички капсуланинг ташқи (латeрал) дeворини ҳосил қилади. Иккала сон бурчак ҳосил қилиб бирлашган жойга ички капсула тиззаси дeйилади.
Ички капсула зарарланиши
Ички капсула орқа сонининг орқа қисми зарарланса, қарама-қарши томонда "уч гeмисиндром" (гeмианeстeзия, гeмианопсия, гeмиатаксия) ривожланади. ''Уч гeмисиндром" қуйидаги кўринишда ҳам намоён бўлади: гeмиплeгия, гeмианeстeзия, гeмианопсия. Бу эса патологик ўчоқ жойлашувига боғлиқ.


Манба:  © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
               © Ибодуллаев энциклопeдияси   
               © www.asab.uz




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича