Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси КАЙФИЯТ НЕГА ЎЙНАБ ТУРАДИ?

КАЙФИЯТ НЕГА ЎЙНАБ ТУРАДИ?


Психиатрияда шундай бир ташхис бор. Унинг номи – маниакал-депрессив психоз. Бу ҳолатни биполяр аффектив бузилиш деб ҳам аташади. Бунда маниакал ва депрессив ҳолатлар галма-гал намоён бўлади. Мания – депрессияга тескари бўлган руҳий ҳолат. Бу пайтда беморнинг кайфияти юқори даражага кўтарилади ва у шўх-шодон бўлиб қолади, ҳазил-мутойибалар қилади, ҳатто қўшиқлар айтиб, рақсга тушади, жисмоний фаоллиги ҳам кучайиб кетади (бир ҳафтадан буён қилинмаган ишларни бир кунда бажариб ташлайди), либидо кучайиб, сексуал фаоллиги ошади, гапдон бўлиб қолади (бир неча кундан буён жим юрган одам энди оила аъзолари билан қизғин суҳбат қура бошлайди). 

Унинг бу ҳолатидан кўнгли кўтарилган фарзандлари “Ойим депрессиядан тузалдилар” деб хурсанд бўлиб юришади. Бироқ бу хурсандчилик узоққа бормайди. Бир-икки ҳафтадан кейин бемор яна депрессияга тушади, яъни маниакал давр тугаб, депрессия даври бошланади. Биполяр аффектив бузилишлар, яъни маниакал-депрессив психоз эндоген депрессиялар тоифасига киради ва бир босқичдан иккинчи босқичга ташқи таъсирларсиз ўтиб туради. Бундай касалликни малакали психиатрлар ва тиббий психологлар даволашади.

Manba: © Z. Ibodullayev. Asab va ruhiyat., 4-nashr. Ilmiy-ommabop risola. T, 311 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
                 © www.asab.uz




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича