КРИПТОГЕН ЭПИЛЕПСИЯ


Криптоген эпилепсия – сабаби ноаниқ эпилепсия. Худди идиопатик ва симптоматик эпилепсияларнинг фокал ва тарқалган турлари бўлгани каби, криптоген эпилепсиянинг ҳам фокал ва тарқалган турлари фарқланади. Сабаби ноаниқ бўлган ҳар қандай фокал эпилепсияни криптоген фокал эпилепсияга киритиш мумкин. Ҳозирда аксарият фокал эпилепсияларнинг сабаби аниқланган. Шу боис, фокал эпилепсиянинг аксарият турлари симптоматик эпилепсия, баъзилари эса идиопатик эпилепсиялар гуруҳига ўтказилган.
Нейрогенетика ва нейродиагностиканинг ривожланиши келажакда «криптоген эпилепсия» атамаси йўқолишига сабабчи бўлиши мумкин. Унда биз эпилепсияни 2 гуруҳ, яъни идиопатик ва симптоматик эпилепсияга бўлиб ўргана бошлаймиз. 
Ҳозирда тарқалган криптоген эпилепсиянинг 4 тури фарқланади.
Тарқалган криптоген эпилепсия турлари:
  • Уэст синдроми (инфантил спазмлар)
  • Леннокс-Гасто синдроми
  • Миоклоник-астатик эпилепсия
  • Миоклоник абсанслар билан кечувчи эпилепсия

Manba:  ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
              ©Z. Ibodullayev. Epilepsiya. Qo`llanma., Toshkent, 2018., 128 b.
              © Ibodullayev ensiklopediyasi 
              ©www.asab.uz




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича