Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси Хавотир ва депрессиянинг госпитал шкаласи (1983)

Хавотир ва депрессиянинг госпитал шкаласи (1983)


Кўрсатма: Ҳар бир саволни диққат билан ўқиб чиқиб хаёлингизга келган жавобнинг рўпарасига белги қўйинг. Саволлар устида узоқ ўйланманг, ваҳоланки хаёлга келган биринчи фикр тўғри бўлади.

1. Хавотир
Менинг асабларим таранглашган. Ўзимни қўйишга жой топа олмаяпман

3
Ҳар доим

2
Тез-тез

1
Баъзида

0
Асло ундай эмас

2.Депрессия
Менда катта қониқиш ҳиссини уйғотган ҳолатлар, ҳозир ҳам шундай ҳис-туйғуларни уйғотади 

0
Худди шундай

1
Шундай бўлса керак

2
Жуда кам ҳолатларда 

3
Асло бундай эмас

3.Хавотир
Мени қўрқув ва хавотир босаяпти. Ҳозир мен билан даҳшатли воқеа содир бўладигандек туюлаяпти. 

3
Худди шундай ва қўрқув ўта кучли 

2
Ҳа, шундай, бироқ қўрқув унча кучли эмас

1
Баъзан, бироқ бундан мен безовта эмасман

0
Асло бундай эмас

4.Депрессия
Мен у ёки бу воқеаларда кулгули вазиятларни топа олиш ва ҳоҳолаб кулиш қобилиятига эгаман. 

0
Худди шундай

1
Шундай бўлса керак

2
Жуда кам ҳолатларда 

3
Асло ундай эмас

5.Хавотир
Менга тинчлик бермайдиган фикрлар миямни чулғаб олган

3
Деярли ҳар доим

2
Кўп ҳолатларда 

1
Бир-бир бўлиб туради

0
Баъзан 

6.Депрессия
Мен ўзимни тетик ҳис қиламан

3
Асло бундай эмас

2
Жуда кам ҳолатларда 

1
Баъзида

0
Ҳар доим 

7.Хавотир
Мен бемалол ўтириб тинчлана оламан

0
Худди шундай

1
Шундай бўлса керак

2
Баъзида

3
Асло бундай эмас

8.Депрессия
Гўёки ҳамма ишларни секин қилаётгандекман

3
Деярли ҳам доим

2
Тез-тез

1
Баъзан

0
Асло ундай эмас

9.Хавотир
Мен ички тарангликни ва титроқни ҳис қиламан

0

Асло ҳис қилмайман
1

Баъзида
2

Тез-тез
3

Деярли ҳар доим
10.Депрессия
Мен ташқи кўринишимга эътибор қилмай қўйдим

3

Ҳа, худди шундай 
2

Бунга зарур вақт топа олмаяпман
1

Балким бунга кам эътибор қаратаётгандирман
0

Мен ўзимга яхши эътибор қиламан
11.Хавотир
Мен бир жойда тинч ўтира олмайман, доим беҳаловатман

0

Худди шундай
1

Шундай бўлса керак
2

Баъзида 
3

Ундай эмас
12.Депрессия
Қилаётган ишларим менда қониқиш ҳиссини ҳосил қилади

0
Худди шундай 

1

Ҳа, бироқ аввалгидек эмас
2

Жуда кам ҳолларда
3

Асло сезмайман
13.Хавотир
Мени бирдан ваҳима босади

3
Ҳақиқатан ҳам, жуда кўп 

2
Тез-тез

1
Баъзида 

0
Асло ундай эмас

14.Депрессия
Менда яхши китоб, фильм, радио- ва телекўрсатувлар қониқиш ҳиссини уйғотади

0
Тез-тез

1
Баъзида

2
Кам 

3
Жуда кам


Шкала 14 пунктдан иборат бўлиб, унинг “Хавотир” ва “Депрессия” учун белгиланган пунктлари мавжуд: 
Хавотир пункти (тоқ рақамлар — 1, 3. 5, 7, 9, 11, 13)
     Депрессия пункти (жуфт рақамлар — 2, 4. 6, 8, 10, 12, 14).

Шкалада қўйилган саволларга берилган жавобларнинг оғирлик даражасини кўрсатиб берувчи 4 хил жавоб варианти бор: 
0 – белги йўқ;
1 – енгил;
2 – ўртача;
3 – оғир;
4 – ўта оғир. Демак, баллар даражасининг ошиб бориши депрессия ва хавотир даражаси ошиб бораётганини кўрсатади. 
Умумий тўпланган баллар градацияси:
      0-7 — норма (хавотир ва депрессия йўқ);
      8-10 — субклиник хавотир ва депрессия;
      11 ва ундан юқори – кучли хавотир ва депрессия.

Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., T:, 2019., 494 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
              © www.asab.uz





Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича