NIHSS шкаласи


СИМПТОМЛАР (БЕЛГИЛАР)
СИМПТОМЛАР (БЕЛГИЛАР) ИФОДАЛАНИШ ДАРАЖАСИ
БАЛЛАР
ҲУШИ
Сақланган
0
Сомноленция
1
Сопор
2
Кома
3
САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР
чалкашмасдан жавоб беради
0
бироз чалкашади (шу жумладан, афазия сабабли)
1
тўла чалкашади (шу жумладан, афазия сабабли)
2
КЎРСАТМАЛАРНИ БАЖАРИШ
тўғри бажаради
0
адашиб бажаради
1
нотўғри бажаради
2
АГНОЗИЯ
Йўқ
0
енгил ифодаланган
1
кучли ифодаланган
2
НИГОҲ ФАЛАЖИ
Йўқ
0
енгил нигоҳ фалажи
1
тўла нигоҳ фалажи
2
КЎРУВ МАИДОНИ
Бузилмаган
0
квадрант гемианопсия
1
тўла гемианопсия
2
МИМИК
МУСКУЛЛАР
ФАЛАЖЛИГИ
Йўқ
0
Енгил
1
Қисман
2
Тўла
3
ҚЎЛ ҲАРАКАТИ
фалажлик йўқ
0
енгил фалажлик
1
ўрта даражадаги фалажлик
2
оғир фалажлик
3
Плегия
4
ОЁҚҲАРАКАТИ

фалажлик йўқ
0
енгил фалажлик
1
ўрта даражадаги фалажлик
2
оғир фалажлик
3
Плегия
4
АТАКСИЯ

Йўқ
0
бир томонда
1
иккала томонда
2
СЕЗГИ
Бузилмаган
0
Гипестезия
1
Анестезия
2
ДИЗАРТРИЯ

Йўқ
0
Енгил
1
Анартрия
2
АФАЗИЯ
Йўқ
0
Енгил
1
Оғир
2
Тотал
3


NIHSS (National Institute of Health Stroke Scale) шкаласи мия инсультида клиник симптомлар даражасини объектив баҳолаш учун кенг қўлланилади. Бу шкала ёрдамида инсульт рўй берган беморнинг ҳуши, кўриш, ҳаракат ва сезги системаси, координатор бузилишлар, гнозис ва нутқ функциялари ҳолати баҳоланади. Баҳолаш 0 дан 4 баллгача бўлиб, баллар йиғиндиси ошиши клиник симптомлар оғирлигини кўрсатади. Баллар йиғиндиси қанча кам бўлса, беморнинг аҳволи шунча яхши, қанча кўп бўлса, шунча оғир ҳисобланади.
Баллар градацияси:
            0 – қониқарли ҳолат;
            3-8 – енгил даражадаги неврологик бузилишлар;
            9-12 –  ўрта даражадаги неврологик бузилишлар;
            13-15 – оғир даражадаги неврологик бузилишлар;
            16-34 –ўта оғир неврологик бузилиш ёки кома.

Баллар йиғиндисига қараб, касаллик прогнозини ҳам баҳолаш мумкин. Баллар йиғиндиси 10 дан кам бўлса – прогноз яхши, 20 дан ошиқ бўлса – прогноз ёмон.


Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. Toshkent, 2021., 312 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
              © www.asab.uz


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича