Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси РЕВМАТОИД АРТРИТДА НЕВРОПАТИЯЛАР

РЕВМАТОИД АРТРИТДА НЕВРОПАТИЯЛАР


Ревматоид артритда невропатиялар, одатда, васкулитлар билан биргаликда намоён бўлади. Айнан васкулитлар компрессион-ишемик невропатиялар ривожланишига сабаб бўлади. Нервлар ёнидан ўтадиган қон томирлар қалинлашуви, периваскуляр инфилтрация периферик нервларни босиб қўйиб, компрессион-ишемик невропатияларни юзага келтиради. Шунинг учун ҳам бу касалликда туннел невропатия кўп учрайди. Ревматоид артритда бир неча нервлар зарарланиши ҳам мумкин. Гистологик ва ЭНМГ текширувлари периферик нервларда аксонопатия ва демиелинизация белгиларини кўрсатади.
       Неврологик бузилишлар, асосан, оғриқлар, парестезия ва гипестезиялар билан намоён бўлади. Вегетатив-трофик бузилишлар кўп учрайди, кейинчалик мускуллар атрофияси ривожланади. Беморда деярли ҳар доим артрит ва васкулитларнинг клиник белгиларини кузатиш мумкин.
       Давоси. Даволаш муолажалари, асосан, яллиғланишга қарши ностероид дори воситалари, кортикостероидлар, иммуносупрессорлар (циклофосфан) ва антихолинестераз дорилар билан ўтказилади.

Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
              © www.asab.uz





Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича