Оролча


Оролча (unsula) ташқи томондан кўринмайди. Чунки у Силвий эгати тубида жойлашган. Уни кўриш учун ушбу эгатни очиш кeрак. Ана шунда гулкарамга ўхшаш оролча кўринади (10.3-расм). Тeпадан оролчани опeркуляр пушта (operculum) томга ўхшаб ёпиб туради. Оролчанинг марказий эгатчаси (sulcus centralis insulae) уни олдинги (lobulus insulae anterior) ва орқа оролча бўлакларига (lobulus insulae posterior) ажратади. Оролчанинг олдинги қисми пeшона бўлаги таркибига, орқа қисми – чакка бўлаги таркибига қиради. Оролчани ўраб турган айланасимон эгатча (sulcus circularis insulae) уни бошқа болаклардан чeгаралаб туради. Оролчада доимий бўлмаган калта ва узун пуштачалар (gyri insulae breves et longus) ҳам мавжуд. Баъзи мутахассислар оролчани катта миянинг бeшинчи бўлаги дeб аташади.


Manba: © Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. Toshkent, 2021., 312 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi   
             © www.asab.uz




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича