Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси Посттравматик стресс бузилишлари (Ф43.1)

Посттравматик стресс бузилишлари (Ф43.1)


Посттравматик стресс бузилишлари – ҳаддан зиёд кучли стресс оқибатида ривожланган руҳий бузилишлар. Бунинг асосий сабаблари – бемор кўз олдида рўй берган қотилликлар, бировга ёки ўзига нисбатан қўлланилган қийноқлар, унинг ҳаётига ҳавф солувчи ҳолатлар ва жанговор воқеалар, зилзила ёки бошқа ҳалокатлар сабабли яқинларидан жудо бўлиш ва ҳ.к. Демак, ўзи ёки энг яқин инсонининг ҳаётига ҳавф солувчи кескин вазиятлар ушбу бузилишлар сабабчиси бўлади. Руҳий жароҳат белгилари дарров эмас, балки кейинчалик, яъни бир неча ҳафта ёки ойдан сўнг ривожланади. Албатта, унинг қай тарзда намоён бўлиши шахс типига ҳам боғлиқ. Ўта таъсирчан ва астеник типдаги шахсларда ушбу бузилишлар тез ривожланади, оғир кечади ва узоқ давом этади.
Унинг симптомлари қандай намоён бўлади? Бўлиб ўтган воқеалар беморнинг кўз олдига келаверади, уларни азоб билан эслайди, ёмон туш кўриб уйғониб кетаверади, воқеаларни йиғлаб эслайди, уларни унутишга ҳаракат қилади, бироқ воқеалар кўз олдида қайта намоён бўлиб, яна кучли аффект ҳолатига тушади. Бемор ўша воқеалар билан яшайди, реал ҳаётдан узилиб, ўзга воқеликка тушиб қолади, яқинлари билан гаплашмай қўяди, бўлиб ўтган воқеага ўхшаш, ҳолатни эслатувчи вазиятлар ёки кўрсатувлар кўрса, унинг аҳволи яна оғирлашиб қолади. 
Қўрқиб уйғониб кетиш, тунда бақириб юбориш, ўша вазият билан боғлиқ алаҳсирашлар кўп кузатилади. Қўрқув, хавотир ва кейинчалик депрессия қўшилади. Бемор бу азоблардан қутулиш учун баъзида ўз жонига қасд қилади. Вақт ўтиши билан касаллик белгилари аста-секин барҳам топади. Бироқ гипнотерапия ёрдамида даволаш яхши самара беради. 



Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.    © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; ©www.asab.uz




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича