Янгиликлар » Энциклопедия » ЮЗНИНГ ЭЎРАЙИБ БОРУБЧИ ГЕМИАТРОФИЯСИ (РОМБЕРГ КАСАЛЛИГИ)

ЮЗНИНГ ЭЎРАЙИБ БОРУБЧИ ГЕМИАТРОФИЯСИ (РОМБЕРГ КАСАЛЛИГИ)


Юзнинг зўрайиб борувчи гемиатрофияси (Ромберг касаллиги) – юзнинг ярмида тери ва унинг остида жойлашган тўқималарнинг зўрайиб борувчи атрофияси билан кечувчи касаллик. Бу патологияга 1825 йили дастлаб англиялик врач C. Parry (1755–1822) эътибор қаратган. Бир неча йиллардан сўнг, яъни 1846 йили немис олими M. Romberg (1795–1873) уни батафсил ўрганган. Касаллик 10–15 ёшларда бошланади.

Этиологияси. Ҳанузгача номаълум. Баъзида юз гемиатрофияси ушбу соҳадаги ҳар хил патологик ҳолатлардан сўнг ривожлана бошлайди. Масалан, юз соҳасидаги жароҳатлар, йирингли абсцесс ва тишларни суғуриб ташлагандан сўнг юзнинг ярми оза бошлаган. Буни мутахассислар юз териси ва мускулларини иннервация қилувчи V ва VII нервлар тармоқларининг (шу жумладан, вегетатив толалар) травматик ва инфекцион зарарланишлари билан боғлашган. Бироқ юз соҳасида бундай жароҳатлар ва инфекцияларни ўтказганларнинг ҳаммасида ҳам Ромберг синдроми ривожланавермайди. Шунингдек, бўйин соҳасида жойлашган симпатик ганглияларнинг травма­тик ва инфекцион зарарланишларидан сўнг ҳам юз гемиатрофияси ривожлан­ган. Баъзи мутахассислар юз гемиатрофиясига склеродермиянинг бир кли­ник тури сифатида қарашади. Баъзида касаллик ҳеч қандай ташқи таъсирларсиз бошланади.

Клиникаси. Дастлаб юз териси ранги ўзгариб, унда жигарранг доғлар ва склеродермияга ўхшаш ўчоқлар пайдо бўлади. Юзнинг ярми аста-секин оза бошлайди ва кичрая боради. Юз териси юпқалашади, териости ёғ қатлами кичраяди ва юз мускуллари атрофияга учрай бошлайди. Юз териси эластиклигини йўқотади ва бужмайиб таранг тортилиб қолади. Атрофия томонда киприклар ва қош тушади. Парестезиялар ва невралгик оғриқлар юзага келиши мумкин. Тилнинг ярми ҳам атрофияга учрайди.

Баъзида патологик жараён юзнинг ярми билан чегараланади ва атрофик жараён юзнинг иккинчи ярмига ўтмайди. Бунинг натижасида беморнинг юзида яққол ифо­даланган асимметрия ривожланади (16.1-расм).

 

16.1-расм. Юз гемиатрофияси.

 

 Уни кўрган ҳар бир не­вропатолог "Беморда Ромберг касал­лиги йўқмикан?" деган фикрга боради. Чунки юзнинг бундай асимметрияси бошқа ҳеч қандай касалликда учрамайди. Атрофик жараён баъзида бўйин, елка мускуллари, қўл-оёқлар, яъни тананинг бутун ярмига тарқайди (тана гемиатрофияси). Бошқа неврологик симптомлардан горизонтал нистагм, энофталм, Горнер синдроми, координатор ва пирамидал симптомлар пайдо бўлиши мумкин. Беморнинг сочлари сийраклашиб, ранги ўчади. Баъзида юзнинг туғма гемиатрофияси кузатилади ва у тананинг ярмига тарқалмайди. Туғма гемиатрофия сабабини юз нервининг туғма нуқсони билан боғлиқ, деб ҳисоблашади.

Даволаш. Самарали даволаш усуллари йўқ. Асосан, симптоматик даво­лаш муолажалари ўтказилади. Баъзида косметик нуқтаи назардан юзда плас­тик операция ўтказилади.

Прогноз. Касаллик бир неча йиллар мобайнида аста-секин зўрайиб бора­ди. Шу боис унинг номида "зўрайиб борувчи" жумласи акс этган.

 




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив