ПОЗЕР ШКАЛАСИ


Халқаро экспертлар томонидан тарқоқ склероз ташхисини қўйиш алгоритми ишлаб чиқилган ва клиник амалётда кенг қўллаб келинади (жадвал).

 Жадвал 
          Позернинг диагностик алгоритми (К.М. Посер эт ал., 2000)

А) Тарқоқ склероз ташхисини аниқ тасдиқловчи белгилар
•    Иккита қўзғалиш+иккита клиник симптом.
•    Иккита қўзғалиш+битта клиник симптом+битта МРТ ўчоқ.
•    Иккита қўзғалиш+битта клиник симптом ёки МРТ ўчоқ+ликворда Ig G миқдори ошиши ва олигоклонал антитаначалар пайдо бўлиши.
•    Битта қўзғалиш+иккита клиник симптом+ликворда Ig G миқдори ошиши ва олигоклонал антитаначалар пайдо бўлиши.
•    Битта қўзғалиш+битта клиник симптом+битта МРТ ўчоқ+ликворда Ig G миқдори ошиши ва олигоклонал антитаначалар пайдо бўлиши.
Б) Тарқоқ склероз ташхисини тахминан тасдиқловчи белгилар
•    Иккита қўзғалиш+битта клиник симптом.
•    Битта қўзғалиш+иккита клиник симптом.
•    Битта қўзғалиш+битта клиник симптом+битта МРТ ўчоқ.

В) Тарқоқ склероз ташхиси бўлиши мумкин
•    Иккита қўзғалиш+ликворда Ig G миқдори ошиши ва олигоклонал антитаначалар пайдо бўлиши.
•    Фақат иккита қўзғалиш*.
* ТС битта клиник қўзғалиш (ўтиб кетувчи амавроз ёки кўндаланг миелит) билан намоён бўлиши ҳам мумкин. Буни «якка клиник симптом билан намоён бўлувчи тарқоқ склероз» деб аташади.Ушбу беморда бир неча ойдан сўнг (одатда, 3-6 ой ичида) МРТ да склеротик ўчоқ пайдо бўлса-ю, бироқ қайта қўзғалишлар кузатилмаса ҳам тарқоқ склероз ташхиси қўйилади. Агар врачда ТС ташхисига гумон пайдо бўлса, «Тахминий тарқоқ склероз» ташхисини қўйиши мумкин. Бундай бемор 3 ойдан кейин МРТ текширувидан қайта ўтказилиши керак. Фақат бош мия эмас, балки орқа мия ҳам МРТ қилинади. Чунки ўчоқ МНС нинг турли жойида пайдо бўлиб қолиши мумкин.

    


Manba:  ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
              ©Z. Ibodullayev. Nevrologiya. Qo`llanma., Toshkent, 2017., 404 b.
              © Ibodullayev ensiklopediyasi ©www.asab.uz


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича