Янгиликлар Ибодуллаев энциклопедияси Таъсирчан (қўзғалувчан) шахс

Таъсирчан (қўзғалувчан) шахс


Жиззаки, ўз ҳис-туйғуларини жиловлай олмайдиган, қўпол, жанжалкаш ва тез ғазабланадиган кишилардир. Уларнинг хулқ-атворида инстинктив интилишлар устун туради. Улар бадфеъл ва заҳарханда кишилар бўлиб, биров билан осонликча муросага боришмайди, доимо жанжалнинг ўртасида бўлишади, одамлар орасида келишмовчиликларнинг юзага келишида фаол иштирокчилардир, аксарият ҳолларда эса жанжалнинг муаллифи уларнинг ўзи бўлиб чиқишади. Жамоада тез-тез юзага келадиган келишмовчиликлар сабабли бир жойда узоқ ишлай олишмайди. Уларда вербал ва новербал реакциялар анча суст бўлади, шунинг учун ҳам одамлар билан бемалол тил топишиб кета олишмайди. Улар бирор  юмушга иштиёқ билан киришмайди, ишга ҳам зарурат учун боришади, бирор соҳани ёки илмни ўзлаштиришга ҳам қизиқиш бўлмайди. Келажакка бефарқ, бугунги кун билан яшашади, кўнгиллари ўйин-кулги ва вақтичоғликни истайди. Ҳамма билан тил топишавермагач ўзиларидан кучсизроқ одамлар билан мулоқот қилишга ва уларни ўзига бўйсундиришга интилишади. Юқори даражада қўзғалувчан бу шахсларни бошқариш қийин бўлиб, уларнинг хатти-ҳаракатлари атрофдагилар ва жамоа обрўси учун ҳавфли вазиятни юзага келтириши мумкин.


Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.  
           © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; 
              ©www.asab.uz




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича