Семантик афазия


Семантик афазия (СемА). Семантик афазиянинг асосий белгиси сўзларни бир-бирига боғланиши, яъни конструкциясининг бузилишидир. Бунда артикулятор ва акустик бузилишлар кузатилмайди. К. Голдштейн  (1948) афазиянинг бу турини тафаккур етишмовчилиги деб атаган. Одатда, экспрессив нутқ сақланиб қолади, бемор сўзлаши ва оддий гапларни тушуниши мумкин. Семантик афазияда бемор таркибида «устида», «тагида», «юқорида», «пастда», «олдида», «ёнида», «дан» каби сўз ва қўшимчалари бўлган жумлаларни ўқиб тушунмайди. Масалан, бемор «айлана устида хоч», «хоч айлана тагида», «тундан сўнг кун келади», «пашша филдан кичик» каби гапларда фарқ сезмайди. Шунингдек, «ручка қаламдан узунроқ», «Лола Эргашдан оқроқ» каби гаплар орасидаги ўзаро боғлиқликни таҳлил қила олмайди.
      Бемор қалам ва ручкани кўрсатинг, деган кўрсатмани тўғри бажаради, лекин «қалам билан ручкани» ёки «ручка билан китобни» кўрсатинг, деган жумлаларни тушунмайди ва бажара олмайди.



Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b. 
              ©Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. T.; 2021., 312b. 
           © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; ©www.asab.uz




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Ибодуллаев энциклопедияси" бўлими бўйича