Янгиликлар » Энциклопедия » СУВЧЕЧАКДА ЭНЦЕФАЛИТ

СУВЧЕЧАКДА ЭНЦЕФАЛИТ


Этиологияси. Сувчечакни Herpesviridae оиласига мансуб varicella zoster вируси чақиради. Бу энцефалит ёш болаларда кўп кузатилади.

Клиникаси. Сувчечакда марказий нерв системасининг зарарланиши менингоэнцефалит, энцефалит ва энцефаломиелит кўринишида кечади. Неврологик бузилишлар касалликнинг 5–8-кунлари бошланади. Энцефалит геми­парез, гиперкинезлар, мия устуни ва мияча симптомлари билан намоён бўлади. Энцефалитик симптомлар бошланишидан олдин, одатда, менингитга хос белгилар, яъни менингеал симптомлар, эпилептик хуружлар, психомотор қўзғалишлар юзага келади.

Умуман олганда, постэкзантем (қизилча, қизамиқ, сувчечак) энцефалитлар клиникаси, кечиши, даволаш усуллари ва прогнози деярли бир хилдир. Улар фақат этиологик жиҳатдан фарқ қилади, холос.

Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив