Янгиликлар » Энциклопедия » ХОТИРА НЕГА БУЗИЛАДИ?

ХОТИРА НЕГА БУЗИЛАДИ?


Хотира бузилиши сабаблари кўп. Улар ўтказилган бош мия жароҳатлари, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, атеросклероз, тез-тез кузатиладиган стресс ҳолатлари ва ҳ.к.

Кўп одамлар қисқа муддатли хотира бузилишидан азият чекади. Масалан, кимдир кеча нима овқат егани, ким билан учрашгани ёки ишхонадан қандай топшириқ олганини эслай олмайди. Баъзилар кимга неча пул бергани, қаерга бориш кераклиги, нима ваъда қилганини унутиб қўяди. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Бироқ ушбу одамлар болалик даврида нима ишлар қилгани, қайси устозидан қандай мақтов эшитгани ёки дашном олгани, опаси ёки акаси билан қайси масала устида тортишганини яхши эслашади. Демак, бир неча йиллар олдин бўлиб ўтган воқеалар яхши эслаб қолинса-да, кечаги кундаги воқеалар унутилиши кўп одамда учрайди.

Тушдаги воқеаларни эслаб қола олмаслик ҳам хотира бузилишининг бир тури бўлиб, унинг инсонга зиёни йўқ. Яна шуни эсда тутиш лозимки, инсон мияси аслида зарур бўлмаган ва иш фаолиятида ишлатилмаган маълумотларни ҳам “хотира захираси”дан ўчириб ташлайди. Мия шу йўл билан гўёки янги маълумотларга йўл очади.

Хотира бузилишини даволаш ва олдини олиш учун кўп асабийлашмаслик, зарур бўлмаган маълумотлар билан мияни чарчатмаслик, тўғри овқатланиш, спиртли ичимликлар ичмаслик, ақлий ва жисмоний меҳнат мутаносиблигини сақлаш муҳим аҳамиятга эга. Агар хотира бузилиши узоқроқ давом этса, невропатолог ёки нейропсихологга мурожаат қилиб, даволаниш тавсия этилади.

 Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив