Янгиликлар » Энциклопедия » УЙҚУ БУЗИЛИШЛАРИ сабаби нима?

УЙҚУ БУЗИЛИШЛАРИ сабаби нима?


Уйқу бузилишларининг сабаблари ва турлари кўп бўлиб, уларнинг доимий учрайдиган 2 хил тури билан таништириб ўтсак. Булар нарколепсия ва инсомниядир.

  • Нарколепсия – кўп ухлаш демакдир

Нарколепсия – бир неча кунлаб уйқуга кетиш билан намоён бўладиган патологик ҳолат. Бундай бемор тўсатдан уйқуга кетиб, 2-3 кун ва ундан ҳам узоқ муддат ухлаб ётаверади. Улар кундуз куни ҳам, кечаси ҳам уйғонишмайди.

Асосий сабаблари. Бу ўткир стресс ва руҳий касалликдир. Баъзида бош миянинг яллиғланиш касалликлари (энцефалит) ва бош мия жароҳатлари ушбу касаллик сабабчиси ҳисобланади.

Белгиси ва кечиши. Кундуз кунлари тўсатдан уйқуга кетиб, бир неча кунлар ухлаб ётиш, тунги уйқу режимининг бузилиши, алаҳсирашлар, хотира бузилишлари, баъзида тутқаноқ хуружлари, қотиб қолишлар, хулқ-атвор бузилишлари.

Давоси. Нарколепсия билан касалланган беморни психиатр даволайди. Бунинг учун ушбу беморда нарколепсиями ёки уйқу бузилишининг бошқа турими, шуни аниқлаш лозим.

  • Инсомния – ухлай олмаслик

Инсомния – уйқусизлик билан намоён бўлувчи сурункали касаллик. Инсомния билан 10 % аҳоли (баъзи ривожланган давлатларда 20 %) азият чекади. Бемор ойлаб, йиллаб ухламайди.

Сабаблари. Ўтказилган ўткир стресс, депрессия, паркинсонизм, мигрен, энцефалит (бош мия яллиғланиши) ва бош мия жароҳатлари уйқу йўқолишининг асосий сабабларидир. Бир-икки кунга ухлай олмаслик барчамизда кузатиладиган одатий ҳол. Бундай ҳолатлар, айниқса, невроз билан касалланганларда кўп учрайди. Бироқ инсомния узоқ йиллар уйқу йўқолиши билан намоён бўладиган касаллик бўлиб, жиддий даволанишни талаб қилади.

Белгиси ва кечиши. Асосий белгиси бир неча ойлар ва йиллар мобайнида ухлай олмаслик. Бошқа белгилар кузатилмайди. Инсомния билан касалланган бемор бошқа одамлар каби ишга қатнайверади, ақлий ва жисмоний фаоллиги бошқаларникидан фарқ қилмайди. Инсомнияга чалинган баъзи одамлар тунлари яхши асарлар ёзишади, ихтиролар қилишади. Агарда инсомния билан касалланган беморда бошқа бир неврологик бузилишлар аниқланса, унда неврологик ва нейропсихологик касалликлар аниқланиши мумкин.

Давоси. Авваломбор , касаллик сабаблари бартараф этилади. Жисмоний меҳнат ва спорт машғулотлари билан шуғулланиш тавсия қилинади. Ухлатувчи дорилар 10 кун мобайнида таъсир қилмаса, уларни қабул қилиш тўхтатилади. Невропатолог ёки нейропсихологга учраб, уларнинг маслаҳатлари билан иш тутиш керак. 

 Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив