Янгиликлар » Энциклопедия » Тиббиёт психологияси

Тиббиёт психологияси


Тиббиёт психологияси - бемор психологиясини ўрганувчи фандир.

Тиббиёт психологияси, том маънода олганда, бемор психологиясини ўрганувчи фандир. Лекин бу таъриф унинг барча имкониятларини қамраб бера олмайди, албатта. Чунки у соғлом кишиларда касалликни келтириб чиқарувчи барча ташқи ва ички омилларни ўрганади ҳамда, уларнинг сабабларини излайди. Тиббиёт психологияси чегара билмас, кенг қамровли фандир.

Тиббиёт психологияси қуйидаги асосий масалаларни ўрганади: 1) бемор ва тиббиёт ходими шахси, улар орасидаги ўзаро муносабатлар; 2) психопрофилактика, психогигиена ва деонтология муаммолари; 3) шифокор сири ва этикаси; 4)  ёш билан боғлиқ тиббий-психологик муаммолар; 5) сезги, идрок, диққат, хотира, шахс, хулқ-атвор, темперамент, стресс, ҳиссиёт, тафаккур, онг; 6) психодиагностика; 7) психосоматик синдромлар; 8) турли касалликларда беморлар психологияси; 9) психофармакотерапия; 10) психореабилитация тамойилларини.


Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив